Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда (фото)

17.05.2018, 03:33

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари шериклигининг янги даври бошланмоқда (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар. 

Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Вазирлик ва компаниялар, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, юқори технологиялар, савдо-саноат, ёқилғи-энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Савдо соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинганига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми имконият даражасида эмас. 2017 йилда бу кўрсаткич 210 миллион доллардан бироз ошган. Америкадек ривожланган ва Ўзбекистондек ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти аслида бундан анча кўпроғига қодир. 

Президентимиз икки томонлама ҳамкорликнинг шу каби жиҳатларини таҳлил қилиб, фойдаланилмаётган имкониятларни, ўзаро манфаатли ва истиқболли тармоқларни кўрсатиб ўтди. 

Ўзбекистонда хорижий валюталар конвертацияси очилгани, янги ва замонавий инвестицион муҳит яратилгани, тўғридан-тўғри сармоялар давлат томонидан кафолатланиши таъкидланди. Мамлакатимизда юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШнинг йирик компаниялари сармоя ва технологияларини жалб қилишга келишиб олинди.

Музокаралар сўнгида Президент Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди.

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Аннор туман аппарат рахбари А Шобердиеы2018-05-22 16:31:32

Президентимизнинг Америка Кушма Штатлари президенти билан учрашуви икки давлатнинг иктисодий ривожланишига катта йул очилди дегани Келажакда икки давлатнинг хамкорлиги яхши натижаларга омил булади деб хисоблайман


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи тумани аппарат рахбари2018-05-17 17:58:39

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Миромонивич Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашуви тарихий учрашувдир ушбу учрашувда икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Вазирлик ва компаниялар, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, юқори технологиялар, савдо-саноат, ёқилғи-энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Савдо сохасида давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш хажми бугунги кунгача паст курсатгичдалиги ушбу учрашувдан сунг савдо ва иқтисодий курсатгичлар йуқорилашига аминмиз


Санжар Бакаев2018-05-17 17:15:12

Новый этап партнерства между Узбекистаном и США ознаменовался подписанием ряда важных документов на сумму 4,8 млрд.долл США. Документы охватывают различные отрасли и это великолепно. Однако чтобы достичь высокий уровень взаимодействия компании Узбекистана должны работать не покладая рук, так как товарооборот за 2017 год между странами составляет всего 210 млн.долл США. И это очень низкий показатель, принимая во внимание огромный потенциал развитой Америки и развивающегося Узбекистана. Считаю необходимым, предпринимателям нашей страны изучать иностранные языки для свободного, независимого проведения переговоров и подписания договоров. Преимущество знания языка в разы увеличивает возможность наладить прямые контакты не только с компаниями США, но и со странами Европы и Азии, что в итоге влечёт за собой успех и благосостояние.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-17 15:26:01

Президентимиз Мирзиёевнинг Оқ уйга илк тарихий ташрифи Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлашга туртки берди, АҚШ давлат раҳбари Ўзбекистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларда муҳим роль ўйнаётганлигини эътироф этди. Икки давлат раҳбарлари экстремизм ва халқаро терроризмни қораладилар ҳамда умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга интилишларини қайд этдилар. Улар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган келишувларни амалга оширишга содиқ эканликларини билдирдилар ҳамда беш йилга мўлжалланган илк ҳарбий ҳамкорлик Режасини амалга татбиқ қилиш орқали мудофаа соҳасидаги алоқаларни мустаҳкаш муҳимлигини таъкидладилар.


Абдуллаев Шавкат Нураддинович Депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-17 12:41:57

Мамлакатимизда юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШнинг йирик компаниялари сармоя ва технологияларини жалб қилишга келишиб олинди. Бундан жуда хурсанд бўлдик Биз каби тадбиркорлар учун яхши имкониятлар ишиги очилди деб биламан.


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири2018-05-17 10:45:26

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга, вазирлик ва компаниялар, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, юқори технологиялар, савдо-саноат, ёқилғи-энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинганлиги. Давлатимиз ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги алоқаларги янги босқичга олиб чиқади албатта.


Шариф Мамарахимов, Жиззах вилояти2018-05-17 09:30:25

2017 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажми 210 миллион доллардан бироз ошган. Америкадек ривожланган ва Ўзбекистондек ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти аслида бундан анча кўпроғига қодир.


Сергели тумани Кенгаши аппарат раҳбари Р.Нурқулов2018-05-17 09:22:23

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат тарихида янги босқичларни бошлаб беради десак муболаға бўлмайди. Юртбошимизни олиб бораётган сиёсати юртимизда яшаб келаётган катта ва кичик инсонлар учун манзур келмоқда десам адашмаган бўламан.


O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дилшод Турсунбоев 2018-05-17 09:21:02

Икки мамлакат ўртасида имзоланаётган шартномалар юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада ривожланишида жуда катта ҳиссасини қўшади деб ўйлаймиз.


Ядгаров Муроджон Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 09:19:03

Икки давлат ўратсида тузиладиган қўшма битимлар натижасида Президентимиз айтганидек фойдаланилмаётган имкониятлар, ўзаро манфаатли ва истиқболли тармоқларни ривожлантиришга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+