Банк муассасасига паспорт ёки бошқа ҳужжатни кўрсатмасдан киришни тақиқловчи қоидалар ўз кучини йўқотди

17.05.2018, 17:45

Банк муассасасига паспорт ёки бошқа ҳужжатни кўрсатмасдан киришни тақиқловчи қоидалар ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотди.

Банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотди.

Эндиликда мижозлар банк муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз тижорат банкларининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз киришлари мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Д.Нурмуратов Томди-Сако МЧЖ БПТ раиси2018-05-18 10:09:11

Банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотгани фуқароларимзга яратилган яна бир қулайликлардан биридир.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-18 09:52:09

Банк муассасасига паспорт ёки бошқа ҳужжатни кўрсатмасдан киришни тақиқловчи қоидалар ўз кучини йўқотиши бу жуда қувонарли холдир. Энди банк мижозлари банкларга бемалол кириб чиқиб юрадилар. Бу эса соҳа либераллашиб бормоқда.


Сергели тумани БПТ раиси Рахимова Шерман Шермуратовна2018-05-18 08:54:00

Банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотганидан жуда хурсандман хатто пластик картамни нақт пул қилдириш учун ҳам паспорт билан кириш керак эди. Ҳар доим ҳам шахсимизни тасдиқловчи хужжат олиб юраололмас эдик.


Байрам Искендеров O'zLiDeP Кегейли тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-17 20:59:57

Узок жойлардан келган бизнинг электоратларимиз тадбиркор ва фермерлар паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатин уйида колиб кетса банкга киролмасдан иши битмай колар эди


М.Умаров O’zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман бўлими аппарат раҳбари2018-05-17 19:46:36

Ривожланган давлатларда бундай тартиб қоидалар йўқ,банк мижоз учун деган шиор энди амалда исботи бўлибди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 18:09:04

Ушбу қоида мижозларга бир қатор қулайлик яратади


Суннатилло Умиров2018-05-17 18:06:49

Жуда ажойиб бўлди. Негаки инсонни ғайри ноқонуний, шубҳа уйғотувчи ҳатти ҳаракат қилмаса, куч ишлатар идораларни текширишга қонун йўл қуймас эди. Банкларни эса умуман бошқа дунё бўлиб ажралиб турар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+