Жаҳон банки билан истиқболли битимлар имзоланди

18.05.2018, 00:27

Жаҳон банки билан истиқболли битимлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штап-квартирасида ҳам бўлди. Давлатимиз раҳбарини Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким кутиб олди.

 Бугунги кунда Ўзбекистон ва мазкур банк ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган. 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27 та муҳим лойиҳа киритилган. 

Учрашув чоғида боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимлар имзоланди. 

Музокарада янги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди.

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғайратжон Абдуллаев2018-05-18 18:01:34

Албатта Жахон банки билан яхши хамкорлик аъло натижалар беради.Айниқса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва фермерликни келажаги учун пухта лойихалар таклиф этишимиз керак!


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-18 15:15:49

Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон учун кенг имкониятлар эшигини очади.


Sanaqulov Shaxboz Komil o'gli (Навоий шаҳар БПТ)2018-05-18 15:14:22

Мухтарам президентимиз Шавкат Мироманович Мирзиёев жахон банки президенти билан учрашуви давлатимизнинг хамма сахасида ривожланишда замин яратади


Тошкент ш.Ёшлик т.ш.Кенгаши раиси А.Қосимов2018-05-18 12:01:36

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шахридаги Жахон банки билан тузган шартномалари ва узаро хамкорлиги энергетика,ирригация ,камунал тармокларни модернизация қилиш ва шунга ухшаш бир канча сохани ўз ичига қамраб олганлиги қувонарли холдир.Бу лоиха юртимиз равнақига катта фойда келтиришига ва хар тамонлама ривожланишига кенг йул очиб беради.


А.Тожибоев. Шовот туман Кенгаши раиси2018-05-18 10:47:04

Жаҳон банки билан истиқболли битимлар имзолангани мамлакатимизга билдирилган юксак ишонч намунаси


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-18 10:45:13

2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига киритилган умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27 та муҳим лойиҳаларнинг амалга оширилиши, янги истиқболли лойиҳаларнинг муҳокама қилиниши, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилиши бу мамлакатимиз тараққиёти учун беқиёс омил бўлиб ҳизмат қилсин.


А.Раҳбаров-O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-05-18 10:35:40

Бу мазкур банк ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон учун ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини жадаллик билан оширишга катта хизмат қилади.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-18 09:59:14

2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига киритилган қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27 та муҳим лойиҳа халқимизниниг фаровон хаёт кечиришига молиявий кўмак бўлади.


Нур-Ислам Муратбаев Томди тумани ДСЭНМ назорат маркази БПТ раиси2018-05-18 09:57:33

Давлатимиз раҳбарининг Жаҳон банки Президенти билан учрашуви халқимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилиши билан бир қаторда мамлакатимиз ривожланишига катта ҳисса қўшади.


Б.Юлдашев O‘zLiDeP Навоий вилояти ходими2018-05-18 09:49:35

Учрашувда боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимларнинг имзоланиши Мамлакатимизда соҳаларнинг ривожланишини янги босқичларга олиб чиқишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+