“Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

18.05.2018, 11:56

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан “Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши раиси Косимов А.2018-05-23 00:44:54

Узбекистоннинг жуда куп саёхат учун борадиган манзарали жойлари борлиги ва бу ерларга эндиликда янги сармояларни йуналтириб туризимни ривожланирилиши тугри карорлардан бири деб биламан.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши фаоли Эркиноа А.2018-05-22 09:38:53

Азал азалдан Узбекистон ахолиси Чорвок тог багриларига чикиб дам олишни одат килиб олган эди .Эндиликда бу ерни эркин туристик зонасига айлантириб ривожлатириш жуда кутилган иш булди .Демак хам чет эл инвестицияси кириши юртимиздаги энг экологик тоза жойларни юкори даражали туристик зоналарга айланиши фойдадан холис эмас.


Мирзоев Акмал Шарофиддинович2018-05-21 20:59:13

Юртбошимизни бу лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадга мувофик булади. Бу сулим гуша туристларни хайратда колдиради. Иктисодиётимиз равнак топишида уз хиссасини кушади.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-05-21 13:12:32

Юртбошимизнинг олиб борган оқилона сиёсатлари ўлароқ туризм соҳасига юксак эътибор берилмоқда. Демак туризм иқтисодиётимизнинг асосий устунларидандир.


Komilova Gulshan Zarafshon shahar boʻlimi partiya faoli2018-05-20 10:34:47

Yaxshi dam mehnatga hamdam, deydi-dono xalqimiz. Bunday dam olish maskanlari boʻlishi juda yaxshi. Lekin vatanimizda istiqomat qilayotgan koʻpchilik aholining bunday dam olish maskanlariga borishga qurbi yetmaydi, yana koʻpchiligi esa oʻzining tashvishlaridan ortmaydi. Yurtimizda mehnat qilayotgan aholini yaxshi dam va samarali mehnatga jalb qilish maqsadida har yili bir marotaba ish joyidan majburiy dam olish maskanlariga yuborish tartibini oʻrnatish taklifini bildiraman. Hamma kasaba uyushmasida ham har doim ham dam olish maskanlariga yoʻllanmalar topilavermasligi kundek ravshan.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-19 09:52:57

Ўзбекистонда замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризм учун шароитларни яхшилаш лозим.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши ижрочи котиби М.Искандарова2018-05-18 19:12:39

Юртимизнинг ҳар бир жабҳасида туриз соҳасини йўлга қўйишимиз мумкин. Туризмни ривожлантириш тадбиркорлик демакдир


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-18 19:06:41

Араб давлатлари сахрода яшаб қандай лойиҳалар қилмоқда сарф-харажат қилиб,биз эса бундай гўзал масканларимизни ҳалигача туристларга кўрсата билмаябмиз-ташқи рекламани кучайтириш керак


Т.Бакиева O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими раиси2018-05-18 18:09:35

Юртимизда туризмни ривожлантириш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Бундай туристик зоналарнинг ташкил топиши юртимизни ривожланишига хизмат килади.


Алламов Акбар2018-05-18 17:50:28

Эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш нафақат “Чорвоқ” балки барча вилоятларда ташкил қилиш келиш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+