Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

18.05.2018, 14:17

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун:

республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан 5 фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилади.

Квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқига тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари эга бўладилар.

Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг бевосита бошлиқлари (командирлари) илтимосномасига асосан тегишли вазирлик томонидан берилади.

 5 фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

 Қарор билан 5 фоизли қабул квотаси қуйидагича тақсимланди:

 Мудофаа вазирлиги – 44 фоиз; Ички ишлар вазирлиги – 10 фоиз; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 3 фоиз; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1 фоиз; Давлат хавфсизлик хизмати – 33 фоиз; Миллий гвардия – 10 фоиз; Президентнинг давлат хавфсизлик хизмати – 2 фоиз.

Бундан ташқари, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига давлат гранти асосида танловсиз қабул қилинади.

 Шунингдек вазирлик ва идораларга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, олдин тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига тўлов-шартнома асосида ўқишга кирган, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандлари учун шартнома пулини тўлаб беришга рухсат берилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    8424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ххх2020-06-19 23:19:12

Харбийларга бериладиган имтиёзлар узи йетарли еди. Уларнинг маоши баланд. Кучиб борган жойида ижара пулини давлат тулайди. Узбекистонда хамма тенг хукукли миллати дини келиб чикиши ва жамиятдаги мавкеидан катий назар. Тенглик принсипи булмаяпти бу ерда. Соглом ракобат булиши керак.


фаррух2020-06-18 15:18:47

мв да деярли 80фоиз харбийлар фарзандлари мактаб укувчиси нега харбий пенсиянерларга бундай имтиез йук


Shaxriyor2020-06-05 00:27:57

Mening otam 7 yil oldin nafaqaga chiqganlar. Menga bu harbiylarga chiqqan farmon o'tadimi yoki hozirgi kunda ish-faoliyatini bajarib turganlar uchunmi. Javobini kutaman


Шухрат2019-09-28 17:19:45

Буимтиз факат хозирдахизмат килетган харбилар учунми харбий нафакага чиканлар фарзандларига талуклий эмасми тушунмадим


Тошниёз 2019-06-03 08:12:12

25 йил хизмат килиб нафакага чикган харбийлар фарзандига нега имтиёз йук.


нодирбек2019-03-06 11:36:58

Хизмати даврида ортирилган кассали учун грух ногиронлари фарзандлари учун дейилганми еки оила азолари хам дейилганми яхши тушунмадим рахмат президентимизга шундай шароитлар яратиб берганликлари учун


Хайдаров Нодирбек 2018-06-21 10:12:55

Дадам 3-гурух ногирони булиб харбий хизматни муддатдан олдин тугатищга мажбур булган унвони майёр синглимни укишни тамомлаяпди бизга хам ушбу фармон амал киладими


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши ижрочи котиби М.Искандарова2018-05-18 18:42:29

Харбийларимиз меҳнатлари муносиб тақдирланмоқда


Умрбек Абдуллаев O‘zLiDeP Урганч Туман Элита чорванасл маъсулияти чекланган жамияти БПТ аъзоси2018-05-18 18:11:14

Эндиликда яна бир эътибор наъмунаси бўлиб ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига имконият яратилмоқда. Бу эса ҳарбийлар доимо эъзозда эканликларидандир


Karimova Moxira2018-05-18 17:49:10

Yangibozor Tuman Oyoqdörman Boshlanğich partiya tashkiloti raisi. Harbiy sohaga e'tibor kundan kunga kuchayib bormoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+