Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди (ФОТО)

18.05.2018, 17:47

Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди (ФОТО)

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Dreamliner, яъни «орзу лайнери» деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди. «Ақлли» технологиялар, салондаги камфорт йўловчиларга замонавий қулайлик яратади. 

Маълумки, илгари 2 та шундай самолёт сотиб олинган эди. Президентимизнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. Давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси юртимизга олиб келинди. 

Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг “Боинг” компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.

 

  • Кўрилди
    6162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-20 10:43:15

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниямизда Dreamliner, яъни «орзу лайнери» деб номланувчи самалётлари янада кўпайсин


Камол Йулдошев2018-05-19 13:22:31

Шундай самалетлар купайса хориж янада якинлашади имкониятларимиз кенгайиб боради деб уйлайман. Президентимизга рахмат


Зоидова Гулмироа Арнасой тумани2018-05-19 10:54:15

Осмонимиз мусаффо, парвозларимиз хайрли бўлсин. Бу самолёт ўзбек халқининг фақат эзгу ва хайрли кунларига хизмат қилсин


Жиззах вилоят Бандликка кўмаклашиши маркази БПТ раиси С.Жаффарова2018-05-19 09:23:59

Бу каби замонави самолётларнинг юртимизга олиб келиниши, юртимизнинг иқтисодиёти туризим ва бошқа сохалар ривожланишига кенг йўл очади.


Фаргона шахар кенгаши бпт азоси2018-05-18 19:53:39

Юртбошимиз томонидан олиб бораётган ишлар фақат фақат ахоли фаравонлиги юрт равнақи учун хизмат қиляпти. азоси юртбошимиз сог бўлсин.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-18 19:32:25

Президентимиз ташаббуслари билан замонавий технологиялар билан жихозланган самолётларни юртимизга олиб келиниши фуқароларимизга ва юртимизга ташриф буюраётган йўловчиларга жуда қулай бўлиб, туризм ривожланишига хизмат қилади.


Даврон Темиров Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-18 19:00:59

Энг сўнги технологиялар билан жиҳозланган бундай самолётларнинг юртимизга олиб келиниши, Президентимиз рахнамолигида иқтисодимиз мустаҳкамланиб, юртимиз фаровонлашиб бораётганлигидан далолатдир.Ҳар биримиз бундан фахрланишимиз ва мамлакат ривожи , унинг келажагини мустаҳкамлашда Юртбошимизга қанот бўлишимиз лозим.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-18 19:00:25

Давлат раҳбаримизнинг эьтиборига жавобан МАК ички ва ташқи авиа ташувларнинг арзон ва сифатини ошириб ҳамма учун хамёнбоп тариф ишлаб чиқса яхши бўларди аҳолимиз бундан мамнун бўларди.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши ижрочи котиби М.Искандарова2018-05-18 18:24:30

Ҳеч бир соҳа Юртбошимиз эътиборидан четда қолгани йўқ. Юртбошимиз ҳамиша соғ бўлсинлар


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+