Дори воситаларининг нархи пасаяди (+фотогалерея)

19.05.2018, 12:31

Дори воситаларининг нархи пасаяди (+фотогалерея)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш, импорт қилинаётган дори воситаларини маҳаллийлаштириш бўйича бир неча бор видеоселектор йиғилишлари ўтказди. Уларда берилган топшириқлар бўйича жойларда фармацевтика корхоналари ишга туширилмоқда.

Андижон тумани Хортум қишлоғидаги «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Мазкур завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди. 

Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала, деди Шавкат Мирзиёев. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон рози бўлмайди.

Бундай дориларнинг нархини пасайтириш, ҳамма жойга вақтида етказиб туриш керак. Одамлар шуни сезсин.

Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

 

  • Кўрилди
    2266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгашининг Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири И.Камилова2018-05-21 16:12:37

Эти уколы продлевают жизнь больного деабетом, но каждый ли пациент может быть платежаспособен. Например, скоько зарабатывает в среднем население нашей страны, может ли оплатить больной сахарным деабетом нуждающийся в инъекции инсулина 2 раза в сутки при стоимости 36 000 т.с. или же 20 000 т.с. учитывая наличия у больного семьи, детей, хозяйства.


Илёс Жўраев-Навбаҳор тумани, "Тиббиёт бирлашмаси" БПТ раиси2018-05-21 15:11:35

Тиббиётнинг ривожланиши билан бирга дори виситаларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Юртбошимизнинг ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари туфайли дори виситалари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Қандли диабет касаллигига қарши дори воситасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад, унинг арзонлашуви ва ишончлилиги таъминланиши.


Тошкент шахар Учтепа туман Кенгаши аппарат рахбари Козимбек Агзамов Собитович2018-05-21 14:51:52

Неччи йиллардан бери инсулин факатгина чет элдан келтирилган эди. Беморлар орасида ушбу дорини олиш учун имконияти йўқ инсонлар хам бор эди. Президентимиз шарофати билан бундай муаммолар ижобий ечим топилмокда. Бундан халкимиз жудаям хурсанд, арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминланишини кафолатидир


Шовот ТТБ. БПТ2018-05-21 13:15:42

Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизда ишлаб чиқарилиши беморларнинг жонига оро кирадиган янгилик бўлди.


Сергели тумани фаоли Ёрматов Аброр2018-05-21 13:11:34

Юртимизда ҳозирги кунда қандли диабет билан қасалланган инсонлар кўплаб учрамоқда.Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди.


Сергели тумани БПТ раиси Рахимова Шерман Шермуратовна2018-05-21 13:08:48

Бундай замонавий дорихона анчадан бери импорт қиланаётган ва аҳолимиз учун қимматроқ нархга тушаётган дори ўрнини босиши ва аҳолимизга хамёнбоп дорилар етказиб бериши қувонарли ҳол.


Назаров Козимбек Анварович "Novagro" МЧЖ БПТ, Шайхонтоҳур тумани 2018-05-21 10:43:33

Инсулин ишлаб чиқариш халқимиз учун қилинаётган эзгу амаллардан биридир. Халқ манфаати, инсон соғлиги хамма нарсадан муҳим.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-21 10:43:26

Андижон тумани Хортум қишлоғидаги «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши қандли диабет касаллиги бор беморлар учун арзон дори воситаси етказиб берилишида муҳим аҳамитя касб этади.


Сергели туман Лутфуллаева Феруза2018-05-21 10:03:56

Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берганларини гувоҳи бўлганимиздан хурсандмиз.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-21 09:21:13

Қандли диабет касаллиги мавжуд болажонларэнди Инсулин дори воситасига муҳтож бўлишмайди! Юртимизда ушбу касаллик билан азият чекаётган болалар кўп, масалан Навоий вилоятида 40 дан ортиқ болалар ушбу дори воситасидан фойдаланиб келишади. Инсулин дори воситасининг давлатимизда ишлаб чиқарилиши нафақат келажак авлодларимиз балки барчани эҳтиёжи арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминланишини кафолатидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+