Прокуратура ходимлари имтиёзли кредитлар асосида автомобиллар сотиб олиши мумкин бўлади

21.05.2018, 10:58

Прокуратура ходимлари имтиёзли кредитлар асосида автомобиллар сотиб олиши мумкин бўлади

Прокуратура органлари ходимларига “Асака” банки орқали кредитга автомобиль олиш имконияти берилади. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

Унга кўра, орган ходимларига автомобиллар 10 йил муддатга кредит асосида тақдим этилади. Автомобиль нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси (ҳозирги вақтда 14%) билан бир хил кўрсаткичда бўлади.

Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жамшидбек2018-05-26 13:52:27

Берилаётган имтиёзли кредит Бош прокуратураси хузуридаги мажбурий ижро бюроси ходимларига таълуклими ёки йук


Жамшидбек2018-05-26 09:47:55

Ушбу имтиёз Бош прокуратура хузуридаги мажбурий ижро бюроси ходимларига хат таълуклими ёки йук


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-05-24 11:46:53

Бу ҳол жуда қувонарли,ушбу соҳа вакилларини ҳам моддий, ҳам маьнавий қўллаш вақти келди.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-05-24 11:46:53

Бу ҳол жуда қувонарли,ушбу соҳа вакилларини ҳам моддий, ҳам маьнавий қўллаш вақти келди.


Қизириқ тумани ижрочи котиби Илхом Жумаев2018-05-23 10:10:38

Бу этибор натижасида прокуратура ходимларининг масуляти янада ошиб ўз хизмат вазифаларини бажаришда масулятини янада оширади.


М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-23 09:35:49

Автокредитнинг қонун ҳимоячиларига берилгани яхши ҳолат,ҳар давлат хизматидаги ходимларга ҳам ушбу қулайликлар яратилса яхши бўларди.Чунки ҳамма шароити бор ходимни иш унумдорлиги ортади минадиган мошинаси ўзига ва оиласига керак ўзоғини яқин қилади,ўзгаришларни кутиб қоламиз


Сотторов Низомжон Жарқўрғон туман кенгаши фаоли2018-05-22 15:54:08

Бу имконият прокуратура ходимларига бўлган юксак эътибор десак бўлади.


Бойпўлатов Шухрат қўшработ туман кенгаши ижрочи котиби 2018-05-22 14:56:17

Прокуратура ходимлари учун ачойиб имкония ва уларга кредит асосида бериладиган афтамабил Прокуратура ходимлари бу имкониятдан оқилона фойдаланиб келгусида давлатимиз учун янада шижоат билан хизмат қилишига ишонамиз. ва бундай имкониятлар барча ташкилот ходимларига хам берилса жуда яхши бўлар эди.


Кулматов Улугбек-Шурчи туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-21 17:34:26

Прокуратура ходимларига берилаетган ушбу имкониятлар,имтиезлар,эътибор туфайли, уларнинг келгусида янада шижоат билан, ишонч билан ишлашларига туртки булади.


Ровон Бпт раҳбари Авазҷон2018-05-21 17:33:10

Шундай кридитга мошина бериш бошқа соҳадаги ходимларгаҳам берганда яна яхши буларли.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+