Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

21.05.2018, 16:15

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришгани билан яна бир бор самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, ўзаро манфаатли кенг кўламли ҳамкорликда эришилган ютуқлар чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Мулоқот давомида давлатлар раҳбарлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида аввал эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Шу муносабат билан Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика мажмуаси, машинасозлик, электротехника саноати ва бошқа юқори технологик тармоқларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар ҳудудлар даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш ҳамда жорий йил кузида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро биринчи форумини ўтказиш ҳақида келишиб олди.

Туризм ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни янада кенгайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзаро манфаатли дастурларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари турли форматларда яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Г.Умурзоқова, Миробод тумани2018-05-25 16:59:42

Ўзбекистон азал азалдан кўпгина давлатлар билан ўзаро дўстлик ва стратегик шерикчилик муносабатларига эга. Россиянинг энергетика мажмуаси, машинасозлик, электротехника масалалари, ҳудудлар даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш ҳамда жорий йил кузида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро биринчи форумини ўтказиш ва бошқа масалалар ҳақида келишиб олиниши барчамиз учун хайрли бўлишига ишонамиз.


М.Умаров O’zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-22 17:58:04

Россия билан азалдан стратегик шерикмиз,россия давлат раҳбарининг ўзбекистонга ташрифи иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-22 15:22:38

Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.Келгусида янада ривожланишининг тарафдоримиз


Санъат Исматов2018-05-22 12:24:06

Сотрудничество с таким гегемон страной как Россия во всех отраслях экономики, социальных сферах, военной промышленности и энергетики очень важно для Узбекистана. Та как Россия за это время, не стояло в одном месте, и достигла огромных достижений в этих направлениях, особенно военной промышленности и энергетики. Мы ради что, пройдёт первый международный форум между Узбекистаном и Россией, еще больше рады что, этот форум пройдёт в Ташкенте.


Зебинисо Қурбонова 2018-05-22 12:19:19

Давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилишгани юртимиз равнақи учун хизмат қилади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-22 12:06:37

Ўзбекистон билан Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиши ва мустаҳкамлашида бўлиб ўтган ўзаро телефон орқали суҳбат муҳим аҳамиятга эга.


Аширов Одилжон Наджимович, O'zLiDeP Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси 2018-05-22 09:51:27

Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг жадал ривожланиши ва мустаҳкамланиши, шунингдек, ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзгаришлар икки давлат манфаатларига хизмат қилади.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман ижрочи котиби2018-05-22 09:05:43

Ўзбекистон билан Россия Президентларининг ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани, ҳамда уларнинг ўзаро манфаатли кенг кўламли ҳамкорликда эришилган ютуқлар хурсанд қилади кишини. Мана шундай муносабатлар провардида икки миллат ҳалқлари учун чуқур кўзланган манфаатли ва мақсадли мулоқотдир.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-21 18:22:43

Давлатлар ўртасида имзоланган битимлар аввалом бор халқимизнинг эзгу ниятларини амалга оширишга қаратилганлигини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-21 18:22:42

Давлатлар ўртасида имзоланган битимлар аввалом бор халқимизнинг эзгу ниятларини амалга оширишга қаратилганлигини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+