50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади

21.05.2018, 17:04

50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади

Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Низомга асосан, муомаладаги 50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Уларнинг ўрнига эса, 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.

2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар муомалага лаёқатли.

Барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни ҳамда эски намунадаги банкнотларни ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шартлиги ҳамда мижозлар аризасига асосан омонатга, банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилиш учун қабул қилишлари мумкин эканлиги белгиланди.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги 50 ва100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача, 200 ва 500 сўмлик эски намунадаги банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатлар белгиланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2066
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Менгликулов Эркин Жаркургон туман Кенгаши фаоли2018-05-22 15:50:42

Ушбу орқали пул муомиласидаги сиёсат янада барқарорлашади.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-22 15:32:03

Эски банкнотлар ўрнига янгисини чиқариш мақсадга мувофиқдир.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-22 15:17:44

Эски пулларни халқдан йиғиб олиб уларни янгилаш орқали пул муомиласидаги сиёсатни янада барқарорлаштиради.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-05-22 12:51:34

Макзур банкноталар халқ орасида муомилада бўлиб эскириб кетганиди.


Қурбонова Зебинисо 2018-05-22 12:21:56

Аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги тангаларни ҳамда эски намунадаги банкнотларни ҳеч қандай чекловларсиз омонатга, банк пластик карточка ҳисобварақларига кирим қилишлари фуқароларни қувонтиради


О.Ҳошимов Фурқат туман Кенгаши партия фаоли2018-05-22 11:47:40

Ҳақиқитдан ҳам банкноталар халқ орасида муомилада бўлиб эскириб кетганлиги сабабли деярли фойдаланилмас эди. Уларни янгиланиши ва пул қийматларини пластик карталарга кирим қилишлари учун қабул қилишлари яна бир имкониятдир.


Умирзақов Исмоилжон Қува тумани партия фаоли2018-05-22 10:08:38

Танга пулларни чиқиши халқимизни муомаласида янада қўл келади


"Турон стандарт сертификат" МЧЖ, Ш.Хакимов БПТ раиси, Шайхонтоҳур тумани 2018-05-22 09:43:16

Эски банкноталар ўрнига тангалар чиқарилиши жуда тўғри қарор. Хозирги замон талаби ҳам шуни тақозо этмоқда.


Чилонзор туман Кенгаши Мухримов Абдунаби2018-05-22 09:35:17

50,100,200 ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилиши ахоли учун қулайлик яратади.


Рахматжонов Расулжон Қува туман кенгаши депутати 2018-05-22 09:35:14

Бундай сиёсат албатта халқни фойдасини кўрибқилинади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+