Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқа эгаларига нафақа берилади

28.05.2018, 10:22

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқа эгаларига нафақа берилади

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқачиларга ҳам пенсия берилади. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Раҳимов нинг «Зарафшон» газетасига маълум қилди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи".

Манбанинг хабар беришича, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан эндиликда томорқасидан самарали фойдаланган фуқаролар пенсия ёшига етгач, муаммога дуч келмайди.

«Чунки мазкур қарор ижросига кўра, 2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўласа, уларнинг келажакда пенсия таъминоти мавжудлиги таъминланади», — деб таъкидлаган Раҳимов.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Менглиқулов Эркин Жарқўрғон туман Кенгаши фаоли2018-05-29 13:43:36

Ушбу қарор фуқароларни томорқадан самарали фойдаланишини таъминлаш билан биргаликда озиқ- овқат маҳсулотларини кўпайишига хам олиб келади.


Angor tuman Kengashi Kelajak deputati Davron Shanaev2018-05-29 13:15:41

Bu juda xam quvonarli yangilik.


ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби МУРОД ЭШНАЗАРОВ2018-05-28 19:39:27

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши барча юртдошларимизнинг томорқага бўлган муносабатини тубдан ўзгартиради.


Yangibozor O'zFTYE kengashidan A.Madraximov2018-05-28 19:31:51

Mazkur qaror nafaqa oluvchi fuqarolarning imkoniyatlari oshishi va kengashlarga tajribali xodimlarni jalb qilish orqali samaradorlikka erishishga sabab böladi.


O‘zlidep Кумкургон туман "Фермерлар кенгаши " БПТ раиси А.Самадов2018-05-28 18:43:31

"2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилади" bu judayam yaxshi yangilik.


Қурбонова Зебинисо 2018-05-28 17:07:25

Президентимизнинг ушбу қарорлари бугунги кунда ишсиз юрган фуқароларни томорқадан самарали фойдаланиши озиқ- овқат маҳсулотларини кўпайишига ва келгусида фуқаролар манфаатлари учун ҳизмат қилади.


М.Сайфидинов Қува тумани ижрочи котиби, Туман кенгаши депутати2018-05-28 16:58:35

2018 йил 1 июлдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши йўлга қўйилиши бу соҳа вакилларини меҳнатига бериладиган кафолатдир


С.Турғунов Қува туман Кенгаши "Улуғбек" ММТП БПТ раиси, туман Кенгаши депутати 2018-05-28 16:55:47

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқа эгаларига нафақа берилиши айниқса энг чекка қишлоқ аҳолисини дилидаги гап бўлди чунки ишламай уйда ўтирадиган аҳоли олдида бу масалада ўйлар бор эди халқимиз хурсандини чеки бўлмаса керак.


М.Ахмадалиева Қува туман Кенгаши депутати 2018-05-28 16:52:11

Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб томорқа эгаларига нафақа берилиши Республикамиз аҳолисини жуда мамнун этди.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-28 16:39:41

Ушбу қарордан кўзланган мақсад халқимиз учун енгилик, имконият эшикларини очишдир кўпчиликни ўйлантирган муаммо хал бўлди деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+