Гуруч нархи салкам 17 фоизга ошди

28.05.2018, 16:46

Гуруч нархи салкам 17 фоизга ошди

Марказий банк расмий сайтида май ойида асосий истеъмол товарлари ҳамда хизмат нархларининг ўзгариши бўйича кузатув натижалари эълон қилинди.

Ўрганишга кўра, асосий истеъмол товарларидан бири – гуруч 16,7 % га қимматлади. Гуруч нархининг ошиб кетишига асосий сабаб – қурғоқчилик йили кутилаётгани, экин майдонларининг қисқартирилиш эҳтимоли ва ишлаб чиқарувчилар томонидан гуруч тайёрлаш юзасидан берилган таклифларга жавоб кечиктирилаётгани кўрсатилмоқда. 

Гуруч нархини барқаролаштириш учун унинг импортини кўпайтириш ҳамда ички бозорда гуручга бўлган талабни бир хилда ушлаб туриш орқали эришиш мумкинлиги таъкидланяпти.  

Мониторинг натижаларига кўра, помидор, бодринг ва картошканинг янги ҳосили етиштирилгани учун мазкур товар нархлари  63,8, 30,2 ва 27,6 фоизга арзонлади. Шунингдек, сариёғ 2,4, товуқ гўшти нархи эса 1,3 фоизга тушди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Odil2018-06-07 12:50:45

Ro'za bo'lgani uchun oshirishgan xali xayitga yana oshirishadi narxlar bizda oshishi ananaga kirgan


Бердиев Хусан Жарқўрғон туман Кенгаши фаоли2018-05-29 13:50:31

Гуруч нархини барқаролаштириш учун фермер хўжаликлари ва ахоли томорқасидан унумли фойдаланиш зарурдир


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-29 12:39:33

Ахолининг талабини қондиришда дехқонларимизнинг ва фермерларимизнинг хиссаси катта. Бунинг учун барчамиз ахоли томорқасидан унумли фойдаланиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз даркор.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-05-29 10:03:25

Давлатимиз томонидан аҳолини турмуш шароитини яхшилаш борасидаги фармон ва қарорларини жойларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва Озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳамда томорқалардан унумли фойдаланиш буларнинг барчасини замирида нарх-наво аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни барқарорлаштириш турганлигини Ўзбеистонда яшаётган ҳар бир инсон буни билган ҳолда яшашимиз, ҳамда шунга яраша меҳнат қилишимиз керак. Гуруч етиштирадган фермерларни хар томонлама қуллаб қувватлашимиз ҳамда уларга шароит яратиб беришимиз керак.


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши аъзоси Шухратов Ф2018-05-28 22:05:13

Хозирда бозор иктисодиётини мутадил ушлаб туриш учун купгина ишлар олиб борилмокда.Булардан энг самаралиси кишки мавсумга захира базасини ,шакиллантириш.Агар шу захира яратиш ишларини давомий олиб борилса кишлок хужалик махсулотлари нархи бу даражада кутарилиб кетишига йул куйилмайди.


Boshqirshix BPTdan Sh. Baymuratov 2018-05-28 19:05:05

Guruch importini kuchaytirish va guruch yetishtiruvchi viloyatlarga iloji boricha suv yetishtirib berish orqali guruch narxini barqaror ushlab turish mumkin.


Сергели тумани Ф.Лутфуллаева 2018-05-28 17:53:06

Гуруч нархини барқаролаштириш учун унинг импортини кўпайтириш ҳамда ички бозорда гуручга бўлган талабни бир хилда ушлаб туриш орқали эришиш мумкинлиги таъкидланяпти. Юртимизда гуручга талаб катта.


Музработ туман Кенгаши депутати И.Пирназаров2018-05-28 17:28:48

Ҳар бир инсон ўз томорқалардан унумли фойдаланиши керак.


Х.Абидова Қува тумани "Раста" БПТ раиси, туман кенгаши депутати 2018-05-28 17:11:02

Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни кучайтиришимиз бошланғич партия ташкилотлари, депутатлар томонидан томорқалардан фойдаланишда кўмакчиликни янада жонлантиришимиз керак


Д.Акрамов Қува туман Кенгаши депутати2018-05-28 17:07:14

Давлатимиз томонидан аҳолини турмуш шароитини яхшилаш борасидаги фармон ва қарорларини жойларда сўзсиз бажарилишини таъминлашга эришишимиз шарт деб айтаман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+