Президент қарори: 3 йилда бир марта “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади ва мукофот энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида

31.05.2018, 10:36

Президент қарори: 3 йилда бир марта “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади ва мукофот энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида

Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ эндиликда 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади.

Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса – энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Бунда танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади.

Танлов ғолиблари “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқиши ҳамда мазкур курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши белгиланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хужамбердиев Абдумалик Абдухалилович2018-07-19 02:13:02

Яна бир нарса, танлов ва тизим яхши ишлаши учун рахбар ходимнинг ойлик маошини ўйлаб кўринглар ва ўз таклиқларингизни беринг! Чхши деб билган рахбар нопок йўлга кириб кетмасин. Чугки рахбарликдан кўпчилик безиган. Топгани зўрға ойлага етса етади. Ундай ахволда тизим ишламайди. Аксарият хозирги рахбарлар ТИЗИМ нималигини тушунмайди хам 90%. +998901451575 Абдумалик.


Хужамбердиев Абдумалик Абдухалилович2018-07-19 02:05:10

ҚОРОР ЗЎР-ИЖРОСИЯМ АДОЛАТЛИ БЎЛСА, МЕНИ БОШИМДАН ЎТГАН. ЁШИМ 36 ДА АГАР ТАНЛОВДА ҚАЕРДАДИР РАХБАРЛИК ФАОЛИЯТИДА ЮРГАН ИНСОНЛАР ОРАСИДА БЎЛИБ ҚОЛСА, ЧЕКЛАСА Ё ҚАНДАЙДИР ҚЎШИМЧА БАЛЛ БЕРСА, БЎЛДИ АДОЛАТСИЗЛИККА 1 ҚАДАМ ҚЎЙИЛГАН БЎЛАДИ. ЧУНКИ ХОЗИРДАГИ АМАЛДИГИ РАХБАРЛАНИНГ АКСАРИ ИККИ ЮЗЛАМАЧИ, МУСТАҚИЛ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛАОЛМАЙДИГАН, ҚЎЛ ОСТИДАГИ ИНСОНЛАРНИНГ ЕШИТИШНИ Ё СИНТЕЗ ТАХЛИЛНИ БИЛМАЙДИГАН. МАСАЛАНИНГ ЕЧИМИГА ЭНГ ОПТИМАЛ ВАРИАНТНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИГАН УМУМАН ОЛГАНДА УСТОЗ СИФАТИДА ҚАБУЛ ҚИЛОЛМАЙДИГАНЛАР БОШҚАРМОҚДА. ШУНИНГ УЧУН ХАР ХИЛ ЗЎР ҚАРОРЛАР ЧИҚЯПДИ ИЖРОСИ АТИГА 5-10%. ПАСПОРТ ТИЗИМИДАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИБ, ХАР БИР ШАХСНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИОН РАҚАМИГА, УНИНГ АКТИВ ВА ПАССИВ МУЛКИ, ДАРОМАДИ ВА БОҒЛАНИШИ КЕРАККИ ҚАРИНДОШ УРУҒИ УЛАРНИНГ БАРЧА МОЛИЯВИЙ АХВОЛИ, АВТОМАБИЛ, КЎЧМАС МУЛК, СОЛИК ВА ... ШУНДАГИНИ ЯНИ БАЗА ШАКИЛЛАНГАНДАГИ АДОЛАТ ХАҚИДА ГАПИРСА БЎЛАДИ. ЯНИ МАНИТОРИНГ ҚИЛИШ ИМКОНИ МАВЖУД БЎЛАДИ. ХОЗИР МИНГ АФСУСКИ «» ОСТИДАГИ РАХБАРЛАР БУНИ ЯРАТИШМАДИ Ё БИЛИБ ТУРИБ АТАЙИН ЯРАТИШМАГАН. ҚАРИНДОШ УРУҒ , ТАНИШ БИЛИШ ИЛЛАТИ ВАТАНИМИЗНИНГ БИР (Паразити) Текинхўри Бўлиб турибди. Шундай зўр лоихалар бор Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлар қаторига 15-20 йилда етказиб кк бўлса уларга ўрнак бўлиши мм. Лекин буни кимга айтамиз? Эшитадигон борми? Йўқ албатта. Кейин танлов 2 ой ичида тузилмаси тайёр бўлиши айтилган. Хеч бўлмасам веб партали қани. Ва қай даражадаги адолатли инсон тузади ё сухбат қиладиган шахс ким? Ватанини севадиган одам бўлса яхшиди. Яхши умидлар билан кутиб турайликчи. +998901451575 Абдумалик


Ойбек2018-06-19 13:46:43

Мен "Уздавнефтгазинспекция" Андижон худудий булимида 5 йилдан буён ишлаб келаман, лекин карор буйича факат рахбар лавозимида ишлаганлар танловда иштирок этиши билдирилган. Бизнинг ишимизда умумий 10 наыар инспектор бор ва 1 дона булими бош технологи бор. Булим бош технологи (вилоят рахбари) лавозимида ишлаш учун бошлигимиз ишдан кетиши керак. Бошлик лавозимида ишламаган ходимлар танловда иштирок этиши мумкун эмасми?


С.Машарипова Хива шахарКенгаши аппарат рахбари2018-06-02 18:24:31

"Тараккиёт" республика танловининг утказилиши мамлакатимизда хизмат килаётган хар бир ёш рахбар кадрларнинг калбида ватапарварлик ва фидоийлик, уз касбига янада маъсулият билан ёндашиб,халкнинг турмуш даражасини янада юксалишига уз хиссани кушадиган чинакам билимли кадрлар захирасини яратади.


Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-06-01 10:43:56

Бу танловни утказилиши, бошкарув кадрларни танлаб олиш, уз касбига маьсулиятли булган, рахбар лавозимига муносиб калрларни саралашлир


Н.Саимова Навоий вилояти2018-06-01 03:49:21

Танлов у́тказилиши фидоий ва у́з ишини сидкидилдан бажариб келаётган рахбарларни аниклаш ва рагбатлантирилиши уларни янада фаолрок бу́лишга ундайди. Ушбу танлов бугунги кунда катта ахамиятга эга.


Олтибоев Ўрол Партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-31 17:58:30

Ушбу танловнинг ўтказилиши ёшларга катта имконият эшигини очади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилояти Аёллар қаноти бўлим мудири2018-05-31 16:54:33

Ушбу кўрик-танлови орқали етук ва билимли кадрларни рахбар лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захираси яратилади.


Суннатилло Умиров2018-05-31 16:48:08

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги чекка худудларда фаолият юритиб бораётган Ички ва ташқи сиёсатни теран англайдиган, ватанини севадиган бошқарув қадрларини кашф қилишга ҳизмат қилади, энг асосийси эса худудлардаги вазиятни яхши биладиган бошқарув кадрларини уч ойлик ўқув курс мобойнида ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташи профиссионал кадрлар тайёрланишига замин яратилади.


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-05-31 16:02:12

Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори малакали ва тажрибали кадрлар етишиб чиқишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+