Ўзбекистонга Афғонистон “Кока-кола”лари кириб келмоқда

06.06.2018, 22:49

Ўзбекистонга Афғонистон “Кока-кола”лари кириб келмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистонга катта миқдорда Афғонистонда ишлаб чиқарилган “Кока кола” ҳамда Покистоннинг шакар маҳсулотлари кириб келмоқда. Афғон “Кока-кола” ичимлигини ҳозирда Сурхондарё вилоятининг бозор ва супермаркетларида учратиш мумкин, дея хабар бермоқда ЎзА. 
 
Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган шакар маҳсулоти эса мамлакатимизнинг бир қанча вилоятлари, хусусан, Тошкент шаҳрига ҳам етказилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондан Афғонистонга нўхат, ловия маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистонга Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан етказилаётган маҳсулотлар Ўзбекистондан транзит йўли орқали ўтмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган йили мазкур темир йўл орқали 2 миллион, автомобиль йўллари билан эса 1 миллион тоннага яқин юк олиб ўтилган. 
  • Кўрилди
    5920
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-11 11:17:29

Афғонистон орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган шакар маҳсулоти ва Ўзбекистондан Афғонистонга нўхат, ловия маҳсулотлари экспорт қилиниши бу халқларимизнинг озиқ овқат махсулотлари бозорларимиздаги нархларнинг барқарорлигини, таъминлашга ёрдам беради. Аммо бу каби махсулотлар Термизлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилса янада яхширок бўлади.


Odil_Tangirov2018-06-07 12:55:39

Тошкентдан Сурхондарёга яъни Термиз ва Денов шахарларигача етиб келаётган кока кола нархидан Афгонистондан келаётган шу махсулотнинг нархи бироз арзонрок, сифати хам колишмайди.


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-06-07 12:27:27

Мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар бир давлатнинг ривожланишига хизмат қилади.Афғонистон билан дўстона муносабатларнинг ўрнатилиши нафақт афғон халқи учун, балки бизнинг мамлакатимиз учун ҳам самарали бўлиб, ҳар иккала давлат ҳам қўшни мамлакатлар билан алоқаларда кўприк вазифасини ўтаётганлиги, бошқа қўшни давлатлар билан ҳам савдо алоқаларини янада янги босқича олиб чиқишига хизмат қилади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-07 12:15:09

Қўшни мамлакатлар билан ўзъаро экспорт ва импорт соҳасидаги юксалиш мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлашга хизмат қилади.


Ш.Ахмедова O'zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-06-07 11:57:37

Афғонистон орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган шакар маҳсулоти ва Ўзбекистондан Афғонистонга нўхат, ловия маҳсулотлари экспорт қилиниши бу халқларимизнинг озиқ овқат махсулотлари бозорларимиздаги нархларнинг барқарорлигини, рақобатбардошлилигини ва эхтиёжни қондиришга катта хисса қўшади


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:11:24

Афғонистон билан яқин қўшничилик алоқалари яхшиланиб бормоқда


Дилдора Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-07 10:01:13

Мани фикримча Ўзбекистонга Афғонистон “Кока-кола”лари кириб келиши унчалик муҳиммас. Бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ўзимизда ҳам етарли бўлиши мумкин.


Ш. Шайманов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-06-07 09:44:36

Хозирги кунда бизга импортдан кўра экспортни ҳамда экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш мухимроқ.Пезидентимиз кўп давлатлар ўртасида ҳамкорлик битимларини туздилар. Бу эса савдо сотиқ фаолиятини ривожлантиради.


Сергели тумани фаоли Ёрматов Аброр2018-06-07 09:37:55

Пезидентимиз кўп давлатлар ўртасида ҳамкорлик битимларини туздилар. Бу эса савдо сотиқ фаолиятини ривожлантиради.


Асилабону Султонова Қашқадарё вилояти2018-06-07 09:31:41

Хозирги кунда бизга импортдан кўра экспортни ҳамда экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш мухимроқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+