Афғонистон билан ўрнатилаётган иқтисодий алоқа Ўзбекистонга нима беради?

07.06.2018, 09:18

Афғонистон билан ўрнатилаётган иқтисодий алоқа Ўзбекистонга нима беради?
Бу мамлакат 40 йилдан буён нотинч ва иқтисодий инфраструктураси деярли изга қўйилмаган давлат ҳисобланади. 

Ўзбекистон эса қўшни қардош мамлакатга нисбатан олиб бораётган сиёсати, саъй ҳаракатлари, қўшма корхоналар очиш режалари бу давлатнинг иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш, қолаверса, минтақада тинчлик ва фаровонликнинг таъминланишига ҳисса қўшишни кўзлаган, дея хабар қилди ЎзА. 
 
Шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти тикланса, давлатда тинчлик ҳукм сурса “Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф” темир йўлларини янада ривожлантириш имкониятига эга бўлади. Маълумки, Ўзбекистонда Афғонистон орқали Шарқий Европа, Жанубий Осиё, Эрон ва Ҳинд Океанига энг қисқа йўл билан чиқа олиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатларининг жаҳон бозорига чиқишининг энг қисқа ва арзон йўли ҳисобланади. Бунинг учун эса Афғонистондаги барқарор вазият ўта муҳим. Умуман олганда, бу диёрда тинчликнинг ўрнатилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг инвестицион жозибадорлигини оширади ва туризмнинг ривожланишига ҳам маълум маънода туртки бўлади. 
 
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Атаев Нематжон Дарғалар Фермер хўжалиги хисобчиси2018-06-08 15:23:28

Диёримизда тинчликнинг ўрнатилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг инвестицион жозибадорлигини оширади ва туризмнинг ривожланишига ҳам маълум маънода туртки бўлишини айтаяпти албатта бу фикрни қуллаб қувватлайман.


Акмал Мирзоев2018-06-08 05:45:30

Кушнинг тинч, Сен тинч! Афгон халки хам биз каби тинч, осойишта яшашга хакли. Юртбошимизни одилона сиёсатларини куллаб-кувватласак юрт равнаки янада юксалади, кушничилик, шерикчилик ривожланишга хизмат килади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-07 20:22:04

Афғонистон иқтисодиётининг ривожланиши, биринчидан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожига ижобий таъсир этади, иккинчидан, бутун минтақада ялпи тинчликни таъминлайди, учинчидан, Марказий Осиё давлатларининг дунё бозорига, ўз навбатида Европа ва Америка қитъаси давлатларининг Марказий Осиёга чиқадиган йўлини кескин қисқартиради, тўртинчидан, бундан энг кўп фойда оладиган-бу урушларда чарчаган жафокаш афғон халқидир.


О.Чутбаев O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши2018-06-07 19:07:53

Афғонистон билан ўрнатилаётган иқтисодий алоқа Ўзбекистон учун ҳам Марказий Осиё учун ҳам жуда муҳим. Чунки Афғонистонда иқтисодиёти ривожланса тинчлик ўрнатилишига сабаб бўлади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-06-07 17:48:06

Кушни Афгонистон билан давлатимиз уртасида иктисодий алокаларни мустахкамлаш билан биз Афгонистон орқали Эрон, Хинд Океани, Шарқий Европа ва Жанубий Осиё давлатларининг жахон бозорига қисқа ва арзон йўл билан чиқа олиш имкониятини беради.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-06-07 17:48:05

Кушни Афгонистон билан давлатимиз уртасида иктисодий алокаларни мустахкамлаш билан биз Афгонистон орқали Эрон, Хинд Океани, Шарқий Европа ва Жанубий Осиё давлатларининг жахон бозорига қисқа ва арзон йўл билан чиқа олиш имкониятини беради.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Karimov Aziz2018-06-07 17:43:25

Афғонистон иқтисодиёти тикланса, давлатда тинчлик ҳукм сурса “Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф” темир йўлларини янада ривожлантириш имкониятига эга бўлади. Маълумки, Ўзбекистонда Афғонистон орқали Шарқий Европа, Жанубий Осиё, Эрон ва Ҳинд Океанига энг қисқа йўл билан чиқа олиш имконияти пайдо бўлади.


Донияров Олим -Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши2018-06-07 16:52:40

Афғонистон иқтисодиёти тикланса, давлатда тинчлик ҳукм сурса “Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф” темир йўлларини янада ривожлантириш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистонда Афғонистон орқали Шарқий Европа, Жанубий Осиё, Эрон ва Ҳинд Океанига энг қисқа йўл билан чиқа олиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатларининг жаҳон бозорига чиқишининг энг қисқа ва арзон йўли ҳисобланади.


Абдуллаев Эркин Эргашевич2018-06-07 16:50:26

Афгонистон билан дустона алока икки мамлакат тотувлиги демакдир.


Абдуллаев Эркин Эргашевич2018-06-07 16:50:26

Афгонистон билан дустона алока икки мамлакат тотувлиги демакдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+