Ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади

07.06.2018, 12:14

Ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади

Президентнинг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилган эди.

2018 йил 2 июндаги Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори билан қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталарининг тақсимот қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. 

Қарорга кўра ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли квоталарининг тақсимоти олий таълим муассасалари томонидан шакллантирилади.

Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга шахслар киради.

Қабул жараёнида олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат таркибда олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.

Абитуриент олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган хужжатларга қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахслар ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини шахсан (ёки ишончли вакили томонидан) кўрсатган ҳолда, нусхасини тақдим этиши талаб этилади.

Қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибларга мувофиқ топширилади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3056
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Учкун Холиёров2019-02-24 23:13:44

Бу хакикий адолатдир.Президентимизга минг рахмат.


Хасанбой2018-12-22 22:33:25

Мен президентмиз Шавкат Мирзиёевга бу карорни Кабул килгани ва юртимизда олиб борилаётган чукур сиёсий,иктисодий ислохотларни олиб бораётгани учун бошим йерга йетгунча тазим килиб рахматлар айтмокчиман. Сабаби меннинг хам ёшлигимдан имкониятим чекланган 2- гурух ногирони эдим,мухтарам президентимизнинг ногиронлиги бу́лганларни шахсларни отмлпрга Кабул килиш хакидаги карорлари Билан шу йили мен Андижон Давлат тиббиёт инсититутига Давлат Гранди сифатида талабаликка Кабул килиндим ва мен бундан жуда мамнунман. Илохим юрт бошимизни яратганни у́зи асрасин юртимиз гуллаб яшнашда давом этсин.


Наврузбек2018-07-14 13:24:40

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга уз рахматимни айтиб коламан. Ногиронлиги булган шахсларни куллаб кувватлаганлари учун.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари2018-06-10 00:11:26

Хакийкий демократик давлатнинг, демократик карорларидан жуда хурсандмиз. Ногиронларга бундай имкониятлар хали берилмаган эди. Президентимизга минг рахмат.


Murzaqobilova Barno - O"zlideP Olmazor tumani Kengashi apparat raxbari 2018-06-08 15:17:24

Bugun mamalakatimizda barcha fuqaro teng huquqga ega! Darhaqiqat bu Prezidentimiz olib borayotgan odil siyosatlarinng negizidir. Nogiron, ammo bilim olishga chanqoq yoshlarimiz qo'shimcha kvotalar ya'ni grantlar asosida Oliy o'quv yurtlariga kirish imkoniyatiga ega bo'lishlari bu juda yahshi hushhabar! Demak bu nogironlar uchun o'zlarini mamlakatimizda teng huquqqa ega ekanliklarini his kilishlari va o'zlarida kelajakka ishonch bilan qarashlariga katta imkoniyat! Zero yoshlar bizning kelajagimizdir.


Ахмаджон Тошмухамедов-O'zLiDeP Олмазор тумани кенгаши2018-06-08 15:05:23

Бугунги кунда Мамалакатимизда олиб борилаётган кенг куламли ислохотларининг негизида инсонпарварлик, мехр мурувват ва энг асосийси халк манфаатларини кузда тутилганлиги амалда яккол куриниб турипти. Мухтарам Президентимизнинг мамлакатимиз ахолисига, айникса ногиронларга ва соглом турмуш тарзида имконияти чегараланган инсонларга хам имтиёзлар яратиб бераётганлари оламшумул узгаришлардан далолатдир. Зеро бугун на факат соглом инсонлар, хаттоки имконияти чегараланган инсонлар хам юртимизда булаётган узгаришларга узларининг муносиб хиссаларини кушгилари келмокда. Бундай адолатли ёндошиш албатта уз самарасини беради.


Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi a'zosi Ramazonov Sherbek2018-06-08 14:37:34

Jismonan imkoniyati cheklangan fuqarolarimizda aqliy imkoniyat ham cheklangan degani emas,qolaversa ularda yuksak insoniy tuyg'ular mujassam.Bunday yaratib berilagan imkoniyatlar negizida ulardan olimlar,ixtirochilar,shoir-u yozuvchilar, bir so'z bilan aytganda o'z ilmining yetuk kishilari chiqishi muqarrar. Va ular kelajakda o'z ilmlarini jonajon yurtimizning porloq istiqboli uchun ayamaydilar albatta. Shunday ekan oliy himmat xalqimizga yarashadigan qarorni imzolaganliklari uchun muhtaram prezidentimizga katta raxmat!!!


Учтепа туман Кенгаши ижрочи котиби М.Хаджибаева2018-06-08 13:10:39

Мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан ногиронлиги бўлган ёшларимизга шундай имкониятлар яратиб бераётганликларидан эшитиб жудаям хурсанд бўлдик, чунки шу юрт келажак фарзандларимизники ва уларнинг гуллаб-яшнашларида шундай шарт-шароитлар яратиб бераётганлари учун катта рахмат деб айтаман!!!


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-08 11:48:46

Мамлакатимизда эътибор қаратилмаётган соҳа ёки тармоқ қолмади. Шундай экан ногиронлиги бўлган абитуриентларга бўлган эътибор, бу жуда катта имкониятдир. Муҳтарам Президентимиздан халқ яна бир бор миннатдор бўладиган бўлди.


Томди тумани аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-08 10:01:20

Олий таьлим муссасаларига ногиронларга кучимча квота ажиртиши президентиммзнинг инсоний фазилатнинг Яна бир куриниши ва ногиронларга этибори


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+