АҚШ президенти Оқ уйда ўзбекистонлик талабани қабул қилди

08.06.2018, 11:48

АҚШ президенти Оқ уйда ўзбекистонлик талабани қабул қилди

Таркибида ўзбекистонлик Алан Гажиев бўлган АҚШнинг Wake Forest теннис жамоаси Дональд Трамп билан учрашиши учун Оқ уйга таклиф этилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" Winston-Salem Journal нашри ахборотига асосланиб хабар берди.

АҚШ раҳбари спортчиларни талабалар спорти миллий уюшмасининг нуфузли турнирида қозонган ғалабаси билан шахсан табриклашни хоҳлаган.

Wake Forest мазкур мусобақада зафар қучгунга қадар ёпиқ иншоотларда ўтказилган Америка Кубоги баҳсларида, ўзларининг АСС конференция чемпионатида, Америка биринчилигида, Америка Кубогида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Шундай қилиб ушбу жамоа мавсумдаги барча тўртта турнир ғолибига айланди.

Трамп жамоанинг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, уларни муваффақият билан табриклади ва бу буюк натижа эканлигини эътироф этди.

“... Бу фантастик жамоа, сизларни ғалаба билан қутлайман ва сиз бу ерда эканлигингиздан хурсандман. Бизда, айтганча, ажоийб теннис кортимиз ҳам бор, агар хоҳласангиз, у ерда исталган пайтда машғулот ўтказишингиз мумкин”, деди Трамп.

Маълумот учун, Wake Forest университети жамоасидаги ўзбекистонлик ягона вакил Алан Гажиев 1996 йилда Тошкентда туғилган. 8 ёшдан бери теннис билан шуғулланади. 14 ёшида Барселонага Sanchez-Casal академиясида ушбу спорт сирларини ўрганиш учун жўнаб кетганди.

Унинг АҚШдаги жамоадошлари орасида Хорватия, Кипр, Германия, Тунис, Исроил ёшлари ҳам бор.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Камронбек Атожонов Хива шахар партия фаоли2018-06-10 10:29:49

Юртимиз ёшлари чет давлатларда бир катор ютукларни кулга киритмокдалар.Айникса спорт сохасида юкори натижаларни курмокдамиз, бу эса хар бир Узбекистонлик тенгдошларимни дилида фахру-ифтихор уйготиши табиий.Омад ёр булсин!


Хива туман “Истиқлол” бпт раиси О.Жуманиязов2018-06-08 15:26:07

Бизни спортчилармизга ҳамиша юксак поғоналарга кўтарилиш насиб қилаверсин. Ўзбекситонимиз байроғи баланд хилпираб, мадҳимиз янграйверсин.


Х.Хожиматов Қува туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати2018-06-08 14:57:25

Спорт дунёга танитади, Ўзбекистон ўзининг спортчилари билан фахрланади.


Асилабону Султонова Қашқадарё вилояти2018-06-08 14:54:02

Мамлакатни икки соха вакилларидек хеч ким дунёга танита олмайди. Шулардан биттаси шак-шубхасиз спортчиларимиздир. Ўзбекистонлик спортчиларимиз бунданда юксак натижаларга эришаверсин.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши2018-06-08 14:50:31

Бунақанги ёшларимиз кўпаяверса албатта Ўзбекистонни келажаги буюк бўлади ,айнан шунақанги ёшларимиздан фахирланамиз .


Yangibozor kengashi faol a'zosi Bektemirov Abbos 2018-06-08 14:07:17

Özbekistonlik sportchilar nafaqat vatanimiz sharafini balki boshqa mamlakatlar jamoasi nomidan chiqib ham Özbekistonimizning dunyoga tanilishida öz hissalarin qöshishmoqda. Tomoshabinlar sportchining qaysi mamlakatdan ekanligiga qiziqishi tabiiy holat.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари2018-06-08 12:53:04

Спорт тинчлик белгисидир, Узбекистон халки хамиша тинчлигини кадрлаб келган, шунинг учун хам бизнинг юртимизда спортчилар жуда куп. Тинч ютрда тугилиб спотрга мехр куйган Алан Гажиевни бу ютуглари билан табриклаймиз ва келажакдаги ишларига зафарлар тилаймиз.


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 12:41:23

Давлатимиз бой тарихга эга ва ўтмишда кўплаб буюк боболаримиз дунё тамаддунига ўзларининг ҳиссаларини қўшиб тарихда ўчмас ҳис қолдиришган. Бугунги кунда ҳам ёшлармиз барча соҳаларда ўзларининг билимлар ва қобилятлари билан юртимизни дунёга танитиб келмоқдалар. Алан Гажиевни эришган ютиқлари билан табриклайман ва келажакдаги ишларига ҳам омад тилаб қоламан


O‘zlidep Кумкургон туман Кенгаши ижрочи котиби Жахонгир Абсаматов2018-06-08 12:25:37

Shunday terma jamoada O‘zbekistonlik hamyurtimiz borligidan judayam hursand bo‘ldim Donald Trampni hamyurtimiz Alad Gajiyev bilan uchrashgani esa Trampni O‘zbekistonga bo‘lgan e‘tiborini o‘zgacha ekanligini bildiradi


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-06-08 12:17:42

Қанчадан- қанча спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва яна қанчаси жаҳон спорт ареналарида ўз фаолиятини олиб бормоқда, бу эса бизларга фаҳр туйғусини беради. Алан Гажиевни ҳам бир Ўзбекистонлик спортчи сифатида тенниснинг энг юқори поғоналарида кўриш ҳаммамизга насиб қилсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+