Ҳар бир оилага 26 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

08.06.2018, 13:01

Ҳар бир оилага 26 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилади.

Дастурга кўра тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши қуйидаги шаклда амалга оширилади: 

энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари;

энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдорда – белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари; 

энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда – тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    17263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Феруза2021-10-18 11:20:42

Пул олсам яхши болариди


Зафаржон 2021-07-19 11:07:19

Якка Тадбиркор


Хабиба2021-06-03 23:29:02

Қандай кредит олсам бўлади бизга ўхшаган боқувчиси йўқларга йордам берадигон инсон борми йо ўткинчи дунйо фақат бойларни кими бизни хам машина олгимиз келади чиройли уйларда яшаб тўйлар қилгимиз келади ким бирорта мард инсон борми қайга борсангважикасон қилади бизни хам роса орзулвримиз бор 4 нафар фарзандим бор боқувчим йўқ ўзимни тиклашга йордам тариқасида кредит беринглар. Ахир ишлаб тўларман давлатни бир сўми одамларда қолса эшигимизга йотиб олади бизга давлат йордам бермаса ким йордам беради хеч бўлмаса қарз қилиб йордам беринглар йозган хабаримни этиборсиз қолдирмайсиз деган умидда ан


Асат2021-04-05 10:33:28

Кора мол олмокчиман


Charos2021-04-04 08:51:27

Men kredit olmoqchiman nima qilsam tezda kredit ololaman


Рамазон2021-03-14 14:15:52

Пенсиядаман. Иссикхона куриш учун кредит олишим мумкинми.


Амирали2021-01-27 15:07:18

Кора мол олмокчиман купайтириш махсадида


Гульнара2021-01-18 12:49:17

Кредит олмокчи эдим. Манга беришадими


Фаррух2021-01-14 09:49:05

Кандай олиш мумкун киридитн


Этибор2021-01-14 09:45:54

Ёрдам беришингиздан умидворман олдиндан рахмат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+