Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 фоизлик кредитлар берилади

08.06.2018, 21:10

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 фоизлик кредитлар берилади

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Жамоат ишлари жамғармасидан ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган тегишлича 350 миллиард сўм ҳамда 150 миллиард сўм миқдоридаги бир марталик беғараз молиявий ёрдам;

аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Жамғарма маблағлари қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилади, жумладан:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурслар жойлаштиришга;

тижорат банклари орқали Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда «Томорқа хизмати» МЧЖ, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар беришга;

айланма маблағларга муҳтож бўлган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантиришга;

фермер, деҳқон хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш ва томорқа ерларни ривожлантиришга ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа йўналишларга.

Тижорат банкларига ресурслар ажратиш учун Жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузилади.

Жамғарма томонидан АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда «Халқ банки»га ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    907
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 09:46:48

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори, имтиёзли кредитларнинг ажратилиши , имтиёз даврининг узунлиги оддий дехқон учун айни кутилган ходиса бўлди.


Хоразм вилояти Боғот туман Кенгаши депутати, Қаҳромон орзуси ф/х раҳбари Б.Қувоқов2018-06-11 18:52:39

фермер, деҳқон хўжаликларига бериладиган имтиёзли кредитлар замирида жуда катта имкониятлар мавжуд.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-11 15:43:22

Қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантиришда ушбу ҳужжат аҳамиятлидир


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:30:07

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ,мева сабзавотларнинг катта қисми дехқон хўжаликлари ва томорқачилар тамонидан етиштириляпти.Агар манашу кредит нақд пулда берилса янада самарали бўларди.


Yangibozor tumani a'zosi Zumrad Madraxim f/x Qöchqorov Bobur 2018-06-09 13:04:14

Menga va men qatori boshqa fermer xöjaliklari ham aylanma mablağ, kimyoviy öğitlar, zararkunandalarga qarshi preparatlar sotib olishimiz uchun juda yaxshi bölardi va bu qaror banklarga ham yetkazilsa ortiqcha ovora bolmasdik. Fermer dexqonlar nomidan katta raxmat.


Хикмат2018-06-09 12:14:11

Богбон фермерларга кандай кредитлар берилади. Хисоб раками Миллий банкда. Банкдан тугри маълумот олиш жуда кийин. Билганлар айтиб юборинглар.


Урганч тумани "Хушнудбек"фермер хўжалиги аъзолари 2018-06-09 09:28:16

Қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш, ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаш ва бу сохада олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар сифатида ишлатилиши алоҳида келишув тузилади.


Ғайратжон Абдуллаев2018-06-09 09:05:08

Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ,мева сабзавотларнинг катта қисми дехқон хўжаликлари ва томорқачилар тамонидан етиштириляпти.Агар манашу кредит нақд пулда берилса янада самарали бўларди.


Ilxam Sharipov2018-06-09 00:31:35

Assalawma aleykum investitsiya kirgizmoqchiman Gidroponika Issiq xona qurmoqchimisiz 2 gektarga shunga kredit olsam boladimi qaerga murojat qilishim kerak yordam berip yuboring bizlarda hali bunaqasi yoq tel nomerim +998913891888


Madina2018-06-08 22:37:45

Kridit olmoqchiman qayerga murojat qilishim kerak


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+