Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

09.06.2018, 11:38

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Хитойнинг Циндао шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Россия Президентлигига қайта сайлангани билан яна бир бор табриклаб, Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгармас йўналиши эканини таъкидлади.

Бир йилда ўзаро 70 та делегация ташрифи амалга оширилгани, 21 марта ҳудудлараро учрашувлар ўтказилгани алоқаларнинг бугунги суръати ва миқёсидан далолат беради. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоиздан зиёд ўсган. Ҳали олдинда яна йирик лойиҳаларимиз кўп, деди Шавкат Мирзиёев.

Россия Президенти давлатимиз раҳбари билан учрашувдан мамнунлигини таъкидлаб, мамлакатларимиз ҳамкорлигида кўплаб самарали лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Ўтган йили Россияга ташрифингиздан кейин ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди. Сизнинг ташаббусингиз билан чегаралардан ўтишда «яшил йўлак» ташкил этилгани натижасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш қарийб 36 фоиз ошди. Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, деди Владимир Путин.

«Лукойл» компанияси Ўзбекистонга 7 миллиард доллар инвестиция киритгани, жорий йил апрелда Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилгани қайд этилди.  «Росатом» Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси билан энергетика соҳасида шериклик ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олингани таъкидланди. 

Жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга олий даражадаги ташриф кутилмоқда. Шунингдек, Тошкентда илк бор Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Учрашувда ушбу муҳим тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш, бунинг учун вазирлик, компания ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1789
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-12 10:07:19

Икки давлат рахбарларининг ўзаро мулоқотлари муносабатларнинг янада мустахкамланишига олиб келишига, режалаштирилган ишлар доирасида янада катта ютуқларга эришилишига ишонч билдирамиз. Хамкорлик абадий бўлсин!!!!


Урганч Идеал Бизнес МЧЖ биноси БПТ 2018-06-11 16:29:17

Келгусида Ўзбекистон ва Россия давлатлар томанидан тузилажак шартномалар ва келишувлар биз тадбиркорларга янада кенг имкониятлар ва енгилликлар яратишига аминмиз. Зеро Президентимиз биз тадбиркорларни ҳар доим ва ҳар ерда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бундан биз тадбиркорлар Президентимизга ташаккурлар айтамиз.


Урганч шахар Ермулккадастр ДУК биноси БПТ2018-06-11 16:28:38

Амалга оширилмоқчи бўлган режалар яхши натижа беришига ишончимиз комил. Чунки халқаро тажриба ва миллий тажрибалар асосида яратилган ғоялар ҳамда қилинган ишлар юксак тараққиёт омилидир


Қишлоқ Қурилиш Банк биноси Урганч шаҳар БПТ2018-06-11 16:27:58

Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Россия муносабатлари азал-азалдан хамкорлик қилиб келаётган давлатларимиздан бири бўлади ва бундан сўнг хам Россия билан хамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига ишонамиз.


Санжар Бакаев2018-06-11 15:53:29

Российская Федерация является одной из самых важных партнеров Республики Узбекистан. Мы успешно сотрудничаем в разных отраслях экономики. Встреча Шавката Мирамановича с президентом РФ Владимиром Путиным на полях саммита ШОС еще раз подчеркивает важность наших отношений. Отношения наши признаны стратегическими. Это о многом говорит. РФ инвестирует очень много проектов в нашей стране. Только компания "Лукойл" инвестировала в нашу экономику (нефтегазовая отрасль) около 7 млрд.долларов. Это означает строительство новых предприятий, создание новых рабочих мест, рост экономики. Наши граждане трудятся на предприятиях России уже долгое время, этим они получают бесценные навыки. По количеству денежных переводов Узбекистан занимает лидирующее место. В целом с Российской Федерацией необходимо наращивать темпы развития не останавливаясь на достигнутом. РФ имеет очень большой потенциал, также как и Узбекистан. И нашим бизнес структурам необходимо и дальше развивать взаимодействие. Президент РФ В.В.Путин относится к нашей стране с очень большим уважением, ценит сотрудничество.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-11 15:38:14

Ўзбекистон - Россия ўртасида ҳар томонлама муносабатлар ривожлпниб бораётганлигини ижобий баҳолаш лозим.Келгусида бундай дўстона муносабатлар натижасида манфаатли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилишига замин ҳозирлайди.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:29:20

Икки давлат уртасидаги дустона муносабатлар жуда уринли булиб .Бу нафакат иктисодиёт тамонидан маънавий хам керакдир.Чунки биз куп миллатли давлатмиз.Шундай экан дустларимиз хам купайиши уртадаги алокалар яхшиланиши табиий.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-11 15:27:15

Владимир Путинни Россия Президентлигига қайта сайлангани Ўзбекистоннинг кейинги йилларда барча сохаларда хамкорлиги янада кучайиб, икки давлат ўртасидаги алоқларни янада мустахкамлайди.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-11 10:04:01

Ўзбекистон ва Россия давлатларининг дўстона муносабатлари мамлакатимизнинг янада ривожланишини таъминлайди ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожланишига эришилади.


Қизириқ тумани ижрочи котиби Илхом Жумаев2018-06-11 09:28:23

Бу давлатларни ўзаро хамкорлиги икки давлатга хам хам ижтимоий ва иқтисодий жихатдан ривожланишида жуда катта ахамятга эга


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+