Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг ШҲТга аъзо бўлгани билан табриклади

10.06.2018, 12:16

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг ШҲТга аъзо бўлгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-11 16:06:59

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг кўпайиши- миллатлараро бағрикенгликнинг таъминланишига хизмат қилади.


А.Абдурахмонов 2018-06-11 15:51:33

Шанхай хамкорлик ташкилотига жаҳон хамжамиятининг қизиқиши жуда кенг доирада ривожланмоқда. Дунёнинг етакчи давлатлари Хитой Халқ Республикси, РФ, Хиндистон ва Покистон каби йирик давлатлари бу ташкилотнинг аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. Бу ташкилот аъзолари стратегик шерикчиликни мустаҳкамлаш йўлида яна бир катта қадамни ташлади.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:28:13

ШХТга аъзоларнинг купайиши, хусусан Покистон Ислом Республикасининг бу ташкилотга аъзо булиши, албатта ижобий янгилик. Бу ташкилотнинг аъзолари купайиши унинг жахонадги салохиятини ортиб бориши, бу эса уз навбатида унга аъзо булган давлатларнинг дунедаги глобал узгаришларга ижобий таъсирини ортишига олиб келади. Бизнинг Республикамиз бу ташкилотнинг тузилишининг биринчи кунлариданок аъзо булганини эътиборга оладиган булсак, ШКТ нинг обру эътибори канчалик ортса, бу бизга шунчалик фойдали!


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-11 12:05:28

Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши қувонарли хол албатта. Бу эса ўз навбатида ушбу ШХТнинг жахондаги нуфузи ошиб бораётганидан далолат беради.


O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари А.Тиркашов2018-06-11 11:25:47

ШХТга аъзоларнинг кўпайиши минтақалараро тинчликни таъминлаш хамда туризимни ривожланади.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-11 11:13:56

Покистан Ислом Республикасининг ШХТ-га аъзо булиши ШХТ аъзо давлатлар билан савдо иктисодиёт кишлок хужалик бошка сахоларда хамкорлик янада кенгаяди


Гулмира Амирова СТМ рахбари2018-06-11 11:10:43

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига катта эътбор қаратилган.ШҲТга аъзоларнинг кўпайиши, хусусан Покистон Ислом Республикасининг бу ташкилотга аъзо бўлиши, катта янгилик. Минтақалараро тинчликни таъминлашга хизмат қилади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-11 10:26:49

Shanxay hamkorlik tashkilotiga Xindiston va Pokistonning a'zo qilinishi bu tashkilotning dunyo hamjamiyati oldidagi obrusini va mavqesini oshirdi.


Саримсақова Манзурахон Қува туман кенгаши "Ғалаба" МФЙ БПТ раиси, партия фаоли2018-06-11 10:02:56

Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашуви катта сиёсий ахамиятга эга.


Бобирмирзо Қосимов Қува туман кенгаши партия фаоли2018-06-11 09:54:55

Покистон Ислом Республикасини ШҲТга аъзо бўлиши бу Ўзбекситон билан Покистон Республикасини савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик сохаларида алоқаларин тикланишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+