Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитининг кенг доирадаги музокараларидаги нутқи (ВИДЕО)

10.06.2018, 12:49

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитининг кенг доирадаги музокараларидаги нутқи  (ВИДЕО)

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.

«Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас. 

Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак. 

Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда «яшил йўлаклар» тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз», деди давлатимиз раҳбари.  

ВИДЕО:

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    3034
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилором Ёрматова, профессор ЎзДЖТУ2019-06-17 07:06:14

Хурматли Сурхондарё вилояти Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев Сизларда Олтинсой туманида инновацион янгилик, Олтинсой туманидаги Зайнаббиби ыишлоғида фермер Раҳмонов Хушвақтнинг майдонларида язайутнлар ҳосилга кирган. Бир кўришга вақт топсангиз жуда хурсанд бўлардим. Бу инновацион янгилик, мақсадим ўзимизнинг зайтун мойимизга эга бўлиш деб ҳурмат билан


Толиб Жумаев O'zLiDeP Когон шахар Кенгаши раиси ўринбосари2018-06-12 10:45:11

ШҲТ борган сари нуфузли ташкилот сифатида намоён бўлмоқда. Бизнинг давлатимиз ушбу нуфузли ташкилот аъзоларидан эканглиги бу шуда қувонарли ҳолат. Бу ташкилотга аъзо бўлишини истаги бўлган давлатлар сони ҳам ортиб бориши унинг келгусидаги янада нуфузи ортиб бормоқда.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 10:00:05

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларидаги нутқи, киритган таклифлари мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига катта хисса қўшишига ишонамиз.


Боғот туман Кенгаши раиси А.Искандаров2018-06-11 18:47:59

Мамлакатимиз халқаро майдонларда одимлаб бормоқда. Юртимизни халқаро майдонларда муносиб ўринларда бўлиши учун барчамиз масъулдирмиз.


Yangibozor tuman yoshlar faoli M.Raximova2018-06-11 17:53:30

Shavkat Miromonovich Mirziyoyev barcha davlatlar ijtimoiy iqtisodiy rivojlanishi uchun taklif berdi va aloqalarni yanada kengaytiradigan imkoniyatlari haqida gapirdi.


Санжар Бакаев2018-06-11 15:36:40

Саммит ШОС отличная площадка для представления развивающегося Узбекистана среди стран членов ШОС. ШОС одна из самых влиятельных и уважаемых политических и экономических форматов. Президент Ш.Мирзиёев сумел красиво донести до участников позицию Узбекистана в развитии ШОС для того что бы улучшить взаимодействие между странами. Шавкат Мираманович сделал упор на такие отрасли как безопасность, агропромышленность, транспортная и сельскохозяйственная. особенно актуально выглядело предложение о "зелёном коридоре" для логистики сельхоз продукции. Наши партнеры высоко оценили и поддержали эту инициативу. Рынок ШОС и потенциал в нем огромен. Отечественные предприниматели должны делать выводы и выходить на новый уровень, производить высококачественную, конкурентоспособную продукцию привлекая самые передовые технологии. Пройдет некоторое время и данная инициатива нашего президента воплотиться в жизнь и мы будем наблюдать высокий темп развития и взаимоуважения между странами участниками и наблюдателями ШОС.


Бахтиёр Исмоилов2018-06-11 15:33:19

Юртбошимизнинг 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида қатнашишлари юртимиз иқтисоди ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-11 15:31:34

Давлатимиз раҳбарининг ШҲТ анжуманида аъзо давлатлар раҳбарлари билан ўтказган учрашувлари мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим келишувларга эришилгани аҳамиятлидир.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:27:33

ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни бизнинг юртбошимиз илгари сурдилар. Айниқса, юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари бўйича ҳам берилган таклифлар бу бизни, юртимизни фаровонлиги учун эканлигидан далолат беради.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-11 15:03:51

Юртбошимизнинг ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+