Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

12.06.2018, 09:56

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

давлат мулки объектларини “ноль” қийматда сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида битим тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам ижара тўлови ставкасини 50 фоизи миқдорида тўлаш.

Мазкур преференцияларни қўллаш тартиби Молия вазирлиги томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади.

2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    8067
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гузал Муслимова2018-06-13 14:01:02

Мазкур карор билан юртбошимиз томонидан яна бир бор мамлакатимизда тадбиркорлик билан шугулланаётган субъектларни давлат томонидан хар томонлама куллаб кувватлаганлигини куриш мумкин, бунга жавобан эса факат халол мехнат килиш талаб этилади. Айникса бу борада имконияти чекланган шахсларнинг хаётга булган муносабати ижобий томонга узгаради, уз имкониятларидан самарали фойдаланиб, оиласини, юртини иктисодий томонидан ривожланишига салмокли хисса кушиши учун улкан имконият эшиклари очилади. Бунинг учун Узбекистонда яшаётган куп миллатли халк номидан Шавкат Миромонович сизга каттадан катта ташаккур !!!


Мирзоев Акмал Шарофиддинович2018-06-13 09:43:15

Ахолини ижтимоий заиф катлами бандлигини таьминлаш тугрисидаги карор жуда уринли кабул килинибди, чунки бу катламдаги ишга ярокли фукаролар иш билан таьминланишида куп муаммоли вазиятлар бор эди. Энди бу муаммоларни ечими топилади.


Akmal2018-06-13 04:16:02

Bunday qarorlarni chiqarilgani tadbirkorlar uchun ayni muddao endi buning targ'iboti va amaldagi ijrosiga etiborni qaratish kerak. Chunki bazi mutasaddi tashkilotlar hali ham eskicha fikirlash eskicha qarash bilan yuribdi bu ayniqsa tadbirkorlik uchun yer ajratish va ijara bilan shug'rlanivchi tashkilotlarga tegishki. Bu tashkilotlarning qo'lida ijaraga berilishi mumkin bo'lgan bo'sh turgan binolar yoki bo'sh yotgan yerlar haqida 10% gina ma'lumot bor holos.


Нодира Отамуродова OʻzLiDeP Зарафшон шахар булими аппарат рахбари2018-06-12 20:18:29

Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг куламли ислохатлар аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат килаётгани хеч кимга сир эмас. Ушбу карор эса юртимизда хеч ким мехр ва эьтибордан четда колмаётгани, давлатимиз томонидан барча катлам вакилларига муносиб турмуш шароитлари яратилибгина колмай, уларни хар томонидан куллаб- кувватлаш борасида хам мана шундай ишлар амалга оширилаяпдики, натижада эса ижтимоий заиф катламнинг фаол хаётга кайтиши хамда амалий ишлари билан оркалии юртимиз ривожига муносиб хиссаларини кушишга эришилмокда.


O'zLiDeP Qo'qon shahar kengashi a'zosi I.Bahriddinova2018-06-12 16:53:29

Bu kabi amaliy sa'i-harakatlar fuqarolik jamiyati qurish sari dadil ildamlayotgan mamlakatimizni yanada olg'a qadam tashlashini ta'minlaydi


Элёр Маматов. O`zLiDep Бекобод туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 14:38:23

Бу қарор аҳолининг ижтимоий заиф қатламини фаол хаётга қайтариш билан бирга ўзларининг бошқалардан кам эмасликларини англаган холда юртимиз равнақига хисса қўшишларига кенг имкониятлар яратади.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши2018-06-12 12:45:32

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президентимизнинг қарори ижтимоий ҳимояга мухтож тадбиркорлар ва жамоат ташкилоти ходимларига қулай шароит ва имтиёзлар берилаётгани олийжанобликдир


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Xolto‘rayev Tohir2018-06-12 12:11:23

Tadbirkorlarimiz uchun yana bir imkoniyat va chegirmalar berilmoqda bundan oqilona foydalanishlari kerak hurmatli tadbirkorlarimiz....


Yangibozor tuman faoli S.Qurbonova2018-06-12 11:08:01

Nogironligi bölgan shaxslarni ishga olish uchun yana bir imtiyoz yaratilibdi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+