Шавкат Мирзиёев: меҳнат ва харажатга нисбатан кўп даромад олиш учун илм керак (ФОТО, ВИДЕО)

12.06.2018, 11:19

Шавкат Мирзиёев: меҳнат ва харажатга нисбатан кўп даромад олиш учун илм керак (ФОТО, ВИДЕО)

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қува туманидаги “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги бозор талаби ва деҳқон даромади юзасидан диверсификация қилинмоқда. Яқинда барпо этилган “Фарғона анорчилик” корхонаси ҳам ана шу мақсадга йўналтирилган. 

300 гектардан ортиқни майдонни эгаллаган ушбу агрофирма анор етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган. Айни пайтда 289 гектар ерга 15 навга яқин 272 минг тупдан зиёд анор кўчатлари экилган. Беш юзга яқин кишининг бандлиги таъминланган. 2025 йилгача анорзор майдонини 2 минг гектарга етказиш режалаштирилган. Анорзор тўлиқ ҳосилга киргач 10 минг тонна маҳсулот етиштирилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу анорзорни кириб кўрди.

«Тепа Худодан, паст бандадан. Ерга меҳр бериб ишласа, ақл билан экиб, парваришласа, албатта ўз натижасини беради. Ҳамма соҳада маҳсулотни қаерга сотишни, меҳнат ва харажатга нисбатан кўпроқ даромад олишни ўйлаш зарур. Бунинг учун аввало илм керак. Бозор талабини ўрганадиган, замонавий билимларни татбиқ этадиган, маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ва сифатини таъминлайдиган ким - кадрлар. Шунинг учун анорчилик бўйича ҳам мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Анорчилик бўйича илмий марказ, Фарғона давлат университетида кафедра ташкил этиш, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ген технологиясини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. 

Ўзбекистон анори бўйича бренд яратиш, Фарғона вилоятида яқин йилларда анорзорларни 20 минг гектарга етказиш, кўчатчиликни кенгайтириш, данаксиз анор навларини ўзлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

ВИДЕО: 

ФОТО:

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Махмудов фахоиддин2018-06-13 20:26:55

Хурматли Президентмиз Шовкат Мирзиеев Халкимизнинг айникса фермерларга курсатаетган эьтиборилар дехконлармизни рухлантирди


Эркабоев Одил-Дангара туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 10:16:22

Президентимизнинг Кува туманида 20 минг га анорзор, анорчилик буйича кафедра ташкил этиш, бренд яратиш, катор ораларидан унумли фойдаланиш, томчилатиб сугоришга утиш тугрисидаги таклифлари окилона таклиф. Хаммамиз томоркада хам томчилатиб сугоришга утишимиз лозим. Бунинг учун зарурий анжом таьминотини хамма туманларда зудлик билан амалга ошириш давр талабидир


Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-06-13 09:08:07

Узбекистонда анор бренди яратилиши,донаксиз анор навлари кучатларини устириш бу Узбекистон иктисодиетини янада ривожлантиради,экспорт салохиятини оширади,


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли А.Авзбаев2018-06-12 18:25:57

Бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларимизга маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча имкониятлар яратилган, лекин ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харидорини топиш, топилган харидор билан келишиб олиш, сотилган маҳсулотдан фойда олиш, қийинлиги бор нарса. Хурматли Президентимиз такидлаганидек бозорларни яхши билишими замон талабларидан биридир.


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли М.Султонова2018-06-12 17:38:15

Хурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев халқимизнинг айниқса фермерларига кўрсатаётган эътибори мана шундай ризқ-рўз яратаётган дехқонларимизни рухлантиради ва уларни янада шижоаткорликка чорлайди.


Хонқа туман O’zLiDeP депутатлик гурухи аъзоси О. Абдуллаев2018-06-12 17:32:13

Жаннатмакон ватанимизнинг тупроғига меҳр бериб ишлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш албатта ўз натижасини беришини ва бунинг учун аввало илм ҳамда ўз ишининг тажрибали мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш кераклиги тўғрисида хурматли Президентимиз жуда тўғри айтдилар.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-12 17:31:10

Дарҳақиқат, Перзидентимиз таъкидлаб ўтганларидек, барча соҳа ривожида бугун инсоният илмга таянади. Деҳқончиликдан серунунм даромад олишни истаган киши замонавий агрономиядан ҳам бахобар бўлиши замон талабидир. Асосий электоратларимизни ушбу соҳани риовлантиришда бизнинг партия томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.


Yangibozor tuman kengashi deputati N.Tajimova 2018-06-12 16:50:20

Prezidentimiz fermerlar bilan uchrashib maslahat va tavsiyalar berib fermerlarga kuch g'ayrat bagishlamoqda.


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-12 16:19:44

Ерга меҳр бериб ишласа, ақл билан экиб, парваришласа, албатта ўз натижасини бериши шубхасиз, яна бир ибора, дехқоннинг бугунги кунидан самарали фойдалана олмаса бугунги кун кейинги йил келади. Шунинг учун дехқон ва фермерларимиз хар бир кундан самарали фойдаланиши серхосиллик гаровидир.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 14:56:27

“Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамиятининг кейинги фаолиятларига куч-қувват тилаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+