Шавкат Мирзиёев: аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати (фото)

12.06.2018, 14:59

Шавкат Мирзиёев: аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, тикувчи аёллар билан мулоқотда бўлди.

«Хотин-қизларимизнинг ҳаётга муносиб бўлишида кийиниш маданиятининг ўрни катта. Либоси ўзига ёқса, ярашса, аёл кишининг кайфияти яхши бўлади. Бундай чиройли ва бежирим, миллий менталитетимизга мос кийимлар кийган хотин-қизларнинг дунёқараши ҳам кенг бўлади. Бу йўналишни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Чунки аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати», деди Шавкат Мирзиёев.

2008 йилда ташкил этилган мазкур корхона аёллар кийим-кечакларини тикишга ихтисослашган. 2012-2015 йилларда Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш жараёни модернизация қилинган. Замонавий бичиш-тўқиш, безак бериш ҳамда тикув машиналари келтириб ўрнатилган. 

Бугунги кунда бу ерда кўйлак, костюм, камзул, пальто, куртка каби 20 турдан ортиқ маҳсулотнинг 1000 га яқин модели ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий фасонларга монанд тайёрланган бу либослар юртимиз хотин-қизларига маъқул бўлмоқда. 

Бундан ташқари, ўтган йили корхонада 632 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган. Жорий йилда ушбу кўрсаткични 801 минг долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Президентимиз Германия технологияси асосида дастурлаштирилган декоратор ускунасининг аҳамияти ҳақида тўхталди. Кийимларнинг дизайни ва рангларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

«Хориждан технология олиб келишимиз мумкин. Лекин уни ишлатиш мутахассисга боғлиқ. Шуни яхши тушунингларки, кечаги билим билан бугунги ва эртанги замонни қуролмаймиз. Шунинг учун ҳамиша ўқиш, ўршагиш, дизайнер ва ишчиларнинг малакасини доимий ошириб бориш зарур», деди давлатимиз раҳбари.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

сОТВОЛДИЕВ М.ФУРҚАТ ТУМАН КЕНГАШИ ПАРТИЯ АЪЗОСИ2018-06-13 11:48:31

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ҚИЛГАН ТАШРИФЛАРИ УЧУН ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМАН УМИРЛАРИ УЗОҚ БУЛСИН .ЕЧИЛМАГАН МАСАЛАЛАРИМИЗ УЧ ЕЧИМИНИ ТОПДИ.


м.сОТИВОЛДИЕВ фУРҚАТ ТУМАН кЕНГАШИ o`zlIdEp ФАОЛ АЪЗОСИ2018-06-13 11:44:56

мЕН ПАРТИЯНИ БИР ФАОЛ АЪЗОСИ СИФАТИДА БИР НАРСАНИ АЙТА ОЛАМАН мУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ ФАРГОНА ВИЛОЯТИГА ҚИЛГАН ТАШРИФЛАРИ БИЗ ФАРҒОНАЛИКЛАР УЧУН КУВАНАРЛИ ҲОЛАТ БУЛДИ. еЧИМИНИ ТОПМАГАН МУАММОЛАРИМИЗ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ БИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ УМИРЛАРИ УЗОҚ БЎЛСИН


Д.Раҳимова Фурқат туман офталъмолог врачи туман депутатиБолалар 2018-06-13 11:36:06

Ҳақиқатдан ҳам бундай чиройли ва бежирим, миллий менталитетимизга мос кийимлар кийган хотин-қизларнинг дунёқараши ҳам кенг бўлади. Бу йўналишни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратиб беришган муҳтарам президентимизга миннатдорчилик билдираман. Чунки аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати»,- президентимиз билдирган ушбу фикр шу Ватанда яшовчи жамики хотин-қизларни, ёшу -қарини рухлантирди.


Ў.Даронова Фурқат туман кенгаши аъзоси "АЛ-Мансур"фхБПТ раиси2018-06-13 11:32:01

Жамиятимизнинг бир булаги булган ойлаларнинг фарованлигида, тинчлиги ва осойишталигида, болалар тарбиясида хотин кизларимизнинг роли катта. Хотин кизларимизга канча эътибор килсак куп эмас.Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бИЗ хотин-қизларга бераётган эътибори ва кўрсатаётган ғамхўрликларидан чексиз қувонамиз. Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган аёллар кийим кечаклари хозирги давр талабларига тўла жавоб беради. Чунки хозирги кунда экспортёр корхоналарни кўпайтириш, экспорт салохиятини ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.


ЎзЛиДеп Қумқўрғон туман фаоли Бадалов Абдулазиз2018-06-13 09:51:19

"2008 йилда ташкил этилган мазкур корхона аёллар кийим-кечакларини тикишга ихтисослашган. 2012-2015 йилларда Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш жараёни модернизация қилинган. Замонавий бичиш-тўқиш, безак бериш ҳамда тикув машиналари келтириб ўрнатилган." Юртимизда бундай тадбиркорлармиз кўпаяверсин.


Умидахон Исломқулова ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири2018-06-13 09:32:18

Муҳтарам юртбошимизнинг Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятига ташрифлари чоғида, ўзбек аёлига, ёйинки барча аёл зотига чексиз ҳурмат ва эҳтиром билдиришлари намоён бўлди.Учрашув жараёнида Президентимиз шундай дедилар «Хотин-қизларимизнинг ҳаётга муносиб бўлишида кийиниш маданиятининг ўрни катта. Либоси ўзига ёқса, ярашса, аёл кишининг кайфияти яхши бўлади. Бундай чиройли ва бежирим, миллий менталитетимизга мос кийимлар кийган хотин-қизларнинг дунёқараши ҳам кенг бўлади. Бу йўналишни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Чунки аёлларни рози қилиш давлатимизнинг энг катта сиёсати»,- ушбу фикр шу Ватанда яшовчи жамики хотин-қизларни, ёшу -қарини рухлантирди.Бугунги кунидан рози,эртанги куни учун ўзида куч-қувват ва буюк мақсадларга ундади десак муболаға бўлмайди.


Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-06-13 09:01:15

Кечаги билим билан бугунги замонни куриб булмайди, замон билан ривожланиш керак, янги иновацион технологиялар асосида махсулот ишлаб чикариш керак


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-12 17:22:27

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг биз хотин-қизларга бераётган эътибори ва кўрсатаётган ғамхўрликларидан чексиз қувонамиз. Айниқса тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб бораётган хотин-қизларимизнинг кейинги фаолиятларида омадлар тилаймиз!


Хива туман Кенгаши депутати, 2-сон МТМ раҳбари С.Рузметова2018-06-12 16:36:08

Президентимизнинг бугунги кунда аёлларга кўрсатаётган ҳурмат-эътиборидан биз аёллар жуда ҳам мамнунмиз. Ўзбекистонда ҳам аёлларга кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Бунинг учун Хиваликлар номидан ҳурматли Ш.М.Мирзиёевга миннатдорчилик билдирамиз.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 16:33:07

Мамлакатимиз президентининг аёлларга қаратаётган эътиборидан барча аёлларимиз хурсандлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+