Фарғона вилоятига 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда

12.06.2018, 17:17

Фарғона вилоятига 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. 

Фарғона вилоятида хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаб ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шаҳарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтириб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, мазкур инвестициявий хаб вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар ва инновацион марказлар билан ҳам ишлайди.

Президентимиз бу тизимни такомиллаштириш, бундай хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шу ерда Фарғона вилоятидаги саноат корхоналарига инвестиция жалб этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоҳиста Толипова ЎзЛиДеП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби2018-06-19 11:54:32

Тадбиркорларимиз сафига яна янги тадбиркорларни қўшилиши нафақат туман ва вилоятларда балки Республикамиз миқёсида иқтисодий ривожланишга асос бўла олади. Фермерлар, томорқачилар, хусусий корхоналар ва хунармандлар ўз бизнесларини кенгайтириб ишчи ўринлари ташкил этган холда фолият юритишга астойдил киришмоқда. Президентимизнинг таклифлари шижоатли тадбиркорларимиз томонидан тез фурсатларда амалда ўз ўзини кўрсатишига ишонамиз.


Ғайратжон Абдуллаев2018-06-18 15:20:54

Фарғонада янгидан 2 700 дан ошиқ иш ўрни ташкил этилиши албатта ахоли бандлигини таъминлаб пировардида вилоят иқтисодиётига хам ўз таъсирини кўрсатади.Бу вилоятга киритиладиган 161 млн доллар хисобидан бўлади.Шунингдек вилоятдаги тадбиркору фермерлар хам изланишда.Хусусан ЎзЛиДеП томонидан 4 та лойиха таклиф этилмоқда. Агар манашу -Фарғона туманида малиначилик,Бағдод туманида қалампир ва супургини қайта ишлаш,Қува туманида пистачиликни ривожлантириш,Бувайда туманида узумчилик ва виночиликни қайта тиклаш ва ри вожлантириш лойихалари махаллий хокимликлар тамонидан қўллаб қувватланса 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Албатта биз фарғоналик ЎзЛиДеП чилар бу қизғин жараёнда муносиб иштирок этамиз!


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими2018-06-13 11:52:43

Хорижий инвестициялар ҳажми қанчалик кўпайса,халқимиз даромадлари шунга яраша ошади.


М.Аламов Сӯх туман Кенгаши депутати2018-06-13 11:31:47

Бизни туманда тадбиркорларни қуллаб қувватлаш ва четдан инвестидсияни олиб кириш туманимизни географик жойлашуви сабаб шароитлар яратиш имкони мавжуд булмаётганлиги, уйушмаган ёшларни иш билан таъминлаш муаммоси мавжудлигича қолмоқда.


А.Раҳбаров-O`zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-13 10:14:52

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётгани ва бундай катта инвестиция олиб кирилиши шаҳримизда соҳани янада ривожлантиришда катта рол ўйнайди.


Элчиева Нафисахон Тохировна- ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-13 09:50:46

Фарғона вилоятига 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилар экан. Бу дегани ахоли фаравонлиги, яшаш тарзи янада ривожланишини, қанчадан қанча иш ўринлари яратилишини, вилоятимиз инфратузилмаси янада чирой очиши билдиради. Биз Фарғона вилояти ЎзЛиДеП фаоллари хам мухтарам Президентимиз олиб бораётган ислохотларга камарбастамиз.


Эркабоев Одил-Дангара туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 09:43:33

Чет эллик инвесторларнинг мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилаётган кенг имкониятлар сабабли юртимизга булган кизикиши тобора ортиб бормокда. Худудларда буш турган иншоотларни тадбиркорларга бериб инвестицияни кенг жалб этиш лозим. Бу сохада партия фаол этиши лозим.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-06-12 19:04:21

Президентимизнинг қадами қутлуғ бўлсин , Фарғона заминида тадбиркорларимиз кўпаяверсин.


Корхоналарнинг кўпайиши қанча инсонларнинг иш билан банд бўлишига олиб келади ва аҳолимизнинг иш даражаси пасаяди2018-06-12 19:00:03

Корхоналарнинг кўпайиши қанча инсонларнинг иш билан банд бўлишига олиб келади ва аҳолимизнинг ишсизлик даражаси пасаяди


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-12 18:58:44

Корхоналарнинг кўпайиши қанча инсонларнинг иш билан банд бўлишига олиб келади ва аҳолимизнинг иш даражаси пасаяди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+