Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ижодкорлар боғини бориб кўрди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

12.06.2018, 18:24

Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ижодкорлар боғини бориб кўрди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Давлатимиз раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мавжуд истироҳат боғи ҳудуди кенгайтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гулзор ва майсазорлар ташкил этилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ижодкорлар боғини бориб кўрди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди. 

Шоирнинг оила аъзолари, ёзувчи ва санъаткорлар билан суҳбатда адиб ижодини ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, шеърлари асосида қўшиқлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Боғда Эркин Воҳидов мемориал музейи, ёш ижодкорлар мактаб-интернати, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими биноси, 2 минг кишилик амфитеатр, Нуронийлар маскани ҳам жойлашган. 

Давлатимиз раҳбари мемориал музейдаги экспонатларни кўздан кечирди. Бу маскан ҳақиқий маънавият ўчоғи бўлиши кераклигини, бу ерга ўқувчи ва ёш ижодкорларни кўпроқ олиб келиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз Нуронийлар масканида меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-13 12:16:05

Мамлакатимизда ижодкорлар учун имкониятлар чексиз


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-13 12:04:05

Юртбошимизнинг эътибори ижодкорларни янада фаол бўлишига ундашига аминман.


з.ҳАИТОВА ФУРҚАТ ТУМАН КЕНГАШИ ИЖРОЧИ КОТИБИ2018-06-13 11:53:19

МЕН МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗДАН ФАҚАТ БИР НАРСАНИ ИЛТИМОС ҚИЛАМАН фУРҚАТ ТУМАНИМИЗ ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛМАСЛИГИНИ.КЕЛАЖАКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ УЧУН БИЗ ФУРҚАТЛИК ЁШУ ҚАРИЛАР УЗ МЕХНАТИМИЗ ,БИЛИМИМИЗ ВА САЛОҲИЯТИМИЗНИ АЯМАЙМИЗ


Олтибоев Ўрол,партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими2018-06-13 11:50:15

Давлатимиз раҳбарининг ижодкорларга кўрсатаётган ғамхўрлиги таҳсинга сазавор


Yangibozor tuman kengashi D.Tajimurotova2018-06-13 11:42:57

Yurtboshimizning tashrifi ijodkor halqiga ilhom bağishlaydi.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-06-13 11:37:38

Президентимиз томонидан хар бир сохага эътибор каратиши юртимизни янада фаровон бўлиши ва келажаги буюк давлат бўлишидан далолат.


Одинахон Нурматова-Данғара туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-13 11:32:59

Мухтарам Юртбошимизнинг ижод ахлига кўрсатаётган бундай эътиборлари катта тақсинга лойиқ. Эл-юртни, халқни мадх этиб, умри давомида ватанни севиб, ардоқлаб яшаб ижод этган Эркин Вохидовга кўрсатган хурматлари ёш авлодни келажакда янада ўқимишли, зиёли, китобсевар бўлиб ўсишида катта мактаб вазифасини ўтайди. Шундай ижод ахли бизнинг юртимиздан кўплаб топилади. Уларнинг барчалари шундай хурмат кўрсатишга лойиқ. Ман истардимки, нафақат вилоятда, хар бир туманда хам шундай ижодкорлар боғини ташкил этсак, ёш авлодни янада маънавиятли камол топишига хисса қўшган бўлар эдик.


К.Кавлонова.O'zLiDeP Тошлоқ туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари,сенатор2018-06-13 11:31:19

Марғилон шаҳри ижодкорлар боғидаги Эркин Воҳидов мемориал музейи, ёш ижодкорлар мактаб-интернати, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими биноси, амфитеатр, Нуронийлар маскани келгусида вилоятимиз хотин-кизлар учун Маънавият масканларидан бири бўлиб колиши муҳим аҳамият касб этади


Н.ғАНИЕВ фУРҚАТ ТУМАН кЕНГАШИ ДЕПУТАТИ "шАББОДА-н" бпт РАИСИ2018-06-13 11:25:20

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ИЖОД АХЛИГА ҚАРАТАЁТГАН ЭЪТИБОРЛАРИ ҲАЛИ УЗ САМАРАСИНИ БЕРАДИ. БИРОРТА СОХА ҚОЛМАЯПТИКИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИБОРИДАН ЧЕТТА ҚОЛМАГАН. БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ВА ФАРҒОНАЛИКЛАР НОМИДАН ЮРТБОШИМИЗГА УЗОҚ УМР СОҒЛИК САЛОМАТЛИК ТИЛАЙМАН.


А.Тешабоев Қува туман Кенгаши депутати, "Рохатой" Ф.Х. БПТ раиси 2018-06-13 11:17:35

Ш.Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи биз фермерлар ҳақида билдирган фикрлари менга ўхшаган фермерларни жуда рухлантирди. Биз партиядошлар, депутатлар Президентимиз билан ёнма-ён туриб, елкадош бўлиб аравани тенг тортмас эканмиз иш қилмоқдамиз дейишга ҳаққимиз йўқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+