Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этди

12.06.2018, 22:16

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этди
2018 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.


Фармонга мувофиқ илк маротаба муборак Рамазон ҳайити муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилди, дея хабар қилмоқда ЎзА. 

Афв этилган шахсларнинг 102 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 71 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 39 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бошқача қилиб айтганда, 212 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. 

Афв этилганларнинг 40 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 39 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёллар, шунингдек, 51 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. 

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг муборак Рамазон ойида янада юксак намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. 

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 
  • Кўрилди
    1531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

К.Джуманиязов-Канликул тумани "Наурызлы-Истам" фермер хужалиги БПТ раиси2018-06-14 10:24:40

Кечиримлилик-халқимизга ҳос фазилатдир. Авф этилганлар тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етган, эркинликда умригузаранлик қилиш нималигини билган бўлса ажабмас. Улар келгусида туғри йўлдан адашмасин деймиз.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-14 10:10:55

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонини қўллаб қувватлаймиз.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-13 17:08:23

Рамазон ойида тўғри йўлдан адашган инсонларни авф этилиши юртимизда инсонийлик ва одамийлик муносабатларини мустахкамлигидан далолат беради. Барча авф этилганлар ўз уйларига қайтиши сабабли қанча инсонларнинг қувончлари чексиз бўлади.


Ш.Рашидов туман Кенгаши ижрочи котиби Э.Райимқўлов Жиззах вилояти2018-06-13 14:36:58

Билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган фуқароларимизнинг Президентимиз томонларидан Рамазон ойида ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилиши,ҳар бир фуқаромизнинг тақдири учун Хукуматимиз бепарво эмаслигидан далолатдир.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-13 14:34:52

Ўзбек халқининг бағрикенглигини ушбу Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этгани исботидир.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-13 14:10:32

Бағрикенглик, меҳр-мурувват кўрсатиш, инсонпарварлик ўзбек халқига хос фазилатлардир. Муқаддас Рамазон ойида 226 кишининг авф этилиши Президентимизнинг уларга кўрсатган мурувватидир. Йўлидан адашганларга шундай имконият берилаяпти, улар келгусида хатосини қайтармаслиги керак. Келинг, ҳаммамиз кечиримли бўлайлик. Юртбошимизга эзгу ишларида "чарчаманг"деймиз.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-13 13:42:34

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзоланиши юртдошларимизни қувонтириб юборди. Давлатимиз раҳбари томонидан инсонларга кўрсатилаётган бундай мурувват, йўлдан адашган хамюртларимизга яна бир имкондир.


O‘zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Саттор Бафоев2018-06-13 12:44:10

Юртбошимизнинг 2018 йил 12 июнда “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахсларга берилган катта имкониятдан тўғри хулоса чиқаришади деган умиддаман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-13 12:13:44

Ушбу Фармоннинг имзоланиши - ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бағрикенглик намунасидар.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-13 12:01:10

Юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлишнинг ёрқин намунасидир. Президентимиздаги олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар йўлларида ёруғ нур бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+