Педагогларнинг нуфузи ва ойлик иш ҳақи оширилади

14.06.2018, 15:36

Педагогларнинг нуфузи ва ойлик иш ҳақи оширилади

ПрезидентнингХалқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Бу хақда Norma.uz хабар қилмоқда. 

Лойиҳа билан ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш ҳамда уларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўрилиши режалаштирилмоқда, жумладан:

  • энг яхши фан ўқитувчиларини хорижга  малака ошириш учун юбориш;
  • Касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан юртимизнинг тарихий-маданий марказлари ва ноёб табиат гўшаларига саёҳатларини ташкил этиш;
  • педагогларни давлат мукофотларига тавсия этиш салмоғини ошириш, тармоқда мукофотлар сонини кўпайтириш;
  • 1 йилда бир маротаба кенг қамровли бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олишлари кўламини кенгайтириш;
  • педагоглар сулолаларининг фаолиятини кенг оммалаштириш, улар орасида танловлар ўтказиш;
  • жамоавий танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда педагог ходимлар учун кийиниш стандартларини ишлаб чиқиш;
  • педагог ходимларни уларнинг лавозим вазифасига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб этишни қатъиян тақиқлаш;
  • арзон уй-жойлар қурилиши дастури доирасида уй-жой сотиб олишлари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш кабилар кўзда тутилган.

Ойлик иш ҳақи оширилади

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб  умумий ўрта таълим муассасаларининг:

  • юқори синф ўқитувчилари ойлик иш ҳақларини - 24%га,
  • бошланғич синф ўқитувчилари ойлик иш ҳақларини - 10%га ошириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари ташаббускор, маҳоратли, ўқувчилари фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган педагогларни ЭКИҲнинг 3 дан 20 бараваригача бир марталик моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш режалаштирилган.

Яна бир муҳим янгиликлардан бири  улардан ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш амалиёти қатъиян тақиқланади.

Директор жамғармаси маблағларини шаффофлик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида сарфлаш имконини берувчи янги тартиб ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Халқ таълими вазирлигига таълим муассасалари педагог кадрларининг ўқув юкламаларини  қайта кўриб чиқиш, таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб жорий этиш топширилади.

Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентлар учун тест синовлари билан бирга битта фан блоки ўрнига ижодий имтиҳон киритилиши мумкин. Қолаверса, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида қабул квоталарини кўпайтириш ҳам таклиф этилаётир.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    7738
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сожида2018-09-03 15:37:11

Мен хам ўқитувчиман хаммаси учун рахмат. Насиб бўлса юртимиз тинч бўлса юртбошимиз биз ўқитувчилар учун бунданда юқори бахо берадилар мен бунга ишонаман.


Akbar2018-06-18 21:06:40

Yuqoridagi o'quvchilarning sonini 20 tadan ko'paytirmaslik fikriga qo'shilaman.Nufuzli tanlovlar va olimpiadalarda g'olib,shuningdek innovatsion g'oyalar yaratadigan o'quvchilari bor sinf o'qituvchilarining oyligiga ustama haq qo'shilsa.


Ali2018-06-17 19:13:55

Pensiya yoshini ham qisqartirish lozim. Masalan, ayollar - 50, erkaklar - 55


жамшид2018-06-15 19:30:26

Нафакат мактаб умумун педагогларни ойлигини ошириш керак. Имтийозларни купайтириш керак, ракобат булади. Энг катта миллат душмани булган хужжатбозликка чек куйиш зарур. Текширувларни хам жадвал асосида килиниши зарур.


Jurabek2018-06-15 19:05:21

25% ? 10% nima degan gap? oddiy MIB hodimlari 8-10 million oylik olayotganda uqituvchilarga shuni ravo kuryapsizlarmi? manaviyatimiz, madaniyatimiz, taraqqiyotiniz ustunlari bulmish uqituvchilarni 1 mln. oyligini 1 250 000 qilib berib ulardan yana nimani talab qilishmoqchi hayronman.


Nodirbek2018-06-15 15:29:04

Kiyinish standarti uchun bir bo'lim ajratguncha kommunal to'lovlarda imtiyoz berishni o'ylashsa yaxshi bo'larmidi. Majburiy mehnat tugatildi shekilli. Yana yozishibdi. Uzoq muddatli kreditlar berish masalasi esa bilmadim qanday xal qilishar ekan. O'ylab ko'ring 1 mln oylik qo'liga tegadigan yuqori sinf o'qituvchisining oyligi 1240.000 bo'ladi soliqlarni hisobga olmasa. Hali 1-avgustdan assalom deb narxlar ham ko'tarilib oladi. Qarab turibsizki yana eski hammom eaki toz. Hurmatli ekonomistlar esa palon ish qildik oylik shunchaga ko'tarildi deydi. Prezidentimizga og'zilarini ko'pirtirib hisobot berishadi. Aslida hech qanaqangi o'zgarish qilishlariga ko'zim yetmaydi. Agar shunday bo'lganda qani Harbiylarga berilayotgan imtiyoz nega o'qituvchiga berilmayabdi. Nega shunaqa takliflar kiritilmayabdi.


Нигора2018-06-15 15:01:30

Менимча синфда укувчилар сони хакида хам алохида курсатма зарур. Укувчи сони 20 тадан ошмаса таьлим сифати хам ошади. Уыитувчиларга хам кушимча дарс соатлари купаяди. Бу жуда мухим деб хисоблайман. Лекин 20тадан ошмаслиги керак


Muhammad Haydarov2018-06-15 08:02:43

Avvalambor, o‘qituvchida o‘z kasbiga nisbatan chin ixlos, ishtiyoq bo‘lishi kerak. Bu uchun esa u o‘z ustida ishlashi, o‘quvchi bilan yurakdan yaqinlashishi kerak. Ammo kelayotgan "komissiya"ga esa bu narsaning bir tinlik ahamiyati yo‘q! "Qog‘ozi, hujjati" chala bo‘lgan o‘qituvchi eng "layoqatsiz" oqituvchi bo‘lmoqda... Agar barcha "me‘yoriy hujjatlari" to‘liq bo‘lgan o‘qituvchi bo‘lsa uni "olqishlashadi". Nima o‘qituvchi qog‘oz to‘ldirish uchun diplom olganmi yo "hujjatlari" joyida bo‘lganligi uchun oylik maosh to‘lanishi kerakmi? Bir haqiqatni tan olaylik. Odatda kollej, litsey, maktablardagi aksariyat fidokor o‘qituvchilarimizning asosiy vaqti hatto dars jarayoni ham qog‘oz to‘ldirish bilan o‘tyapti. Mening ham ota-onam o‘qitvchi, qachon qarasam "yozuv-chizuv" bilan band. Buni ko‘rib odamni ichi zil ketadi... Sabab bitta: avvalo "hujjat" joyida bo‘lishi talab qilinarkan! Kelgan "komissiya‘' biron marta darsga kirib o‘qivchidan ustozining dars o‘tishi jarayonini ochiq so‘rarmikan... Qachongacha millat bog'boni bo‘lgan kasb egalari qog‘ozga ko‘milib yashaydi? Qog‘oz to‘ldirsinmi yo dars o‘tsinmi? Qog‘izdan sovugin kishi qanday o‘z kasbidan sovumasin. Kamida 15 turdagi "hujjat"ni to‘ldirish ozmuncha vaqtni talab qilmaydi axir! Ertaga O‘zbekistonning kelajagini "meyoriy hujjatlar" emas o‘z fikriga ega, bilimli, iymon-e‘tiqodli, aqli raso farzandlar quradi! Ularning ta‘lim-tarbiyasi esa ustozlar qo‘lida! Taklifim, avvalo, ustozlarimizni "qog‘ozbozlik iskanjasi"dan qutqaraylik!


Шариф2018-06-15 04:41:21

Имтиёздан ташкари назоратниям онлайн ва оффлайн равишда укитувчига фикрлар инобатга олинадиган булиши керак (feedback), чунки бизни халкимиз ичида имтиёзли жой бор булса канча керак булса "кистириб" жойлашиш ва "эмиш", номига ишлаш хусусиятли одамлар куп.


Sirojiddin2018-06-15 02:37:19

Bolalar-o'smirlar sport maktabi trener-o'qituvchilarining oyluk ish xaqqini xam kutarish kerak emasmi ? Nima uchun ular bir chetda qolib ketmoqda ?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+