Россияда Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари савдоси 40 фоизга ошди

18.06.2018, 11:34

Россияда Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари савдоси 40 фоизга ошди

Ўзбекистонда Ravon бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг Россиядаги савдо ҳажми жорий йилнинг дастлабки беш ойида 40 фоизга ошди, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи". 

Жумладан, январь — май ойларида Ravon автомобиллари савдоси 5184 та (2017 йилда 3707 та)га етиб, ўсиш 40 фоизни ташкил этган.

Шунга қарамай май ойида бу борада тушиш кузатилди. Яъни 518 та шу русумдаги машина харид қилинган. Ваҳоланки, ўтган йилнинг тегишли даврида мазкур кўрсаткич 1219 та эди. Умуман олганда эса, Ravon маркасининг Россия бозоридаги ҳиссаси 0,6 фоиздан 0,7 фоизга кўпайган.

Ravon автоуловлари Россияда 2015 йилдан буён сотилаётган бўлса, жорий йилдан бошлаб уни ўзимизда ҳам харид қилиш имконияти яратилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-18 17:45:17

Юртимизнинг автомобиллар жаҳон бозорида ўз ўрнига эга.


Жуманазаров Зокиржон Хоразм вилояти Урганч тумани "Мамура Тохир Зухра" хусусий корхонаси рахбари БПТ раиси2018-06-18 17:44:35

Ўзбекистонда Ravon бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг хажми янада ошишига тилакдошман.


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-18 17:41:04

Автомобелларимизни савдоси яхшиланаётгани иқтисодиётимизга ҳам ўз таьсирини кўрсатади яхши натижалар кутиб қоламиз


Р.Саломов Қизилтепа туман O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ,депутат2018-06-18 17:33:50

Юртимизнинг миллий махсулотлари дунё бозорида ўз нуфузига эга бўлиб келаётганидан далолатдир. Мазкур бренднинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилайман.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими Депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-18 17:29:52

Ватанимиз автомашиналари дунё бозорида ўз ўрни ва нуфузига эга ега эканлигини яна бир бор кўрсатди. Бу шундан даракки ватанимиз янада ривожланади ҳамда юксалади.Бутун дунёда ўз ўрнингни эгалла олға!!!


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-06-18 16:46:54

Ravon бренди остида автомобиллар харид қувватининг ошиши миллий махсулотларимиз жаҳон бозоридаги нуфузига эга бўлиб бораётганидан дарак беради.Ушбу бренднинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.


Жиззах вилоят Дўстлик туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Исматова Нафиса2018-06-18 16:36:51

ўзбек автомобилининг жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлмоқда


Олтинсой туман Кенгаши партия аъзоси У.Менгбоев2018-06-18 16:32:36

Ўзбекистоннинг автомобиллар жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлади деган умиддаман.


Yangibizor tuman Kengashi apparat raxbari A.Adamov2018-06-18 16:29:18

Özbek avtomabillarining sifati oshganligi haqida tegishli tashkilotlar e'tirof qilayotganini may oyida televidiniya orqali körgan edik. savdoning 40 foiz oshishi shu e'tirofning bir isboti.


Yangibozor tumani Sh.Davletov 2018-06-18 16:22:06

Avtomabillarimizning savdosi 40% ösishi jaxon bozorida öz ornini tooayotganidan darak beradi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+