Шавкат Мирзиёев: “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”

21.06.2018, 12:27

Шавкат Мирзиёев: “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида қайд этилди, дея хабар қилмоқда ЎзА. 
 
Бош вазир А.Арипов бошқарган йиғилишда халқ таълими тизимидаги ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, Президентимиз соҳанинг ҳозирги аҳволидан умуман қониқмаётгани, тегишли топшириқлар берилганига қарамай сезиларли ўзгариш бўлмагани танқид остига олинди. Шунинг учун тизимнинг асосий раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилди.
 
Таълим тизими ходимларининг турли хил тозалаш, дала ишларида дастёрга айлантирилгани уларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келди. Президент томонидан мажбурий меҳнатни тақиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, жойлардаги айрим мансабдор шахслар ҳамон бу “хумор”дан воз кеча олмаётгани аччиқ ҳақиқат.
 
Эндиликда бундай ҳолатларга бутулай чек қўйилади ва бундай қилмишни содир этган шахслар жиноий жавобгарликкача тортилади.
 
Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор. Бунинг учун барча чоралар кўрилади. Зеро, жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан ҳисобланган Япония, Сингапурда айнан шундай ёндошув туфайли улар жадал тараққий этган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг обрўсини ошириш борасида зарур топшириқлар берар экан, “Ўқитувчининг ҳурмат қилмаганнни мен ҳам ҳурмат қилмайман”, деб алоҳида таъкидлагани видеоселекторда алоҳида қайд этилди.

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-25 06:05:15

Ўқитувчига бундай эътибор, албатта юрт равнақм ва фаровонлигига хизмат қилади. энг ривожланган давлатлар ҳам айнан шундай ёндошув туфайли жадал тараққий топмоқда


Нилуфар2018-06-25 03:39:55

Ушбу масала юзасидан жуда куп фикрларни укиб келяпман. Мен хам жами ун йилдан бери шу сохада энг кичик жойдан бошлаб энг обрули жойгача ишлаб келяпман.Инглиз тили фани укитувчисиман.Бу сохага шунчаки кириб келмадим.Болалигим мустакиллик ва ундан кейинги жуда кийин даврларга тугри келди.Бошимга шундай огир кунлар тушдики, агар ушанда Кашкадарё вилояти Гузор туманидаги устозларим булмаганида хозир билмадим хаётнинг кайси кучаларида тентираб юрардим.Улар менга шунчалар кучли билим,ирода ва хар ишда оптимистик рухиятни бера олишдики,азбаройи уларга хавас килганим учун шу касбга мехр куйдим.Худо хохласа бу хакда бир биографик асар ёзмокчиман. Бугун хам узи илм бериш билан бирга болалар рухияти билан ишлайдиган устозлар жуда кам.Ойликни куп гапирдик азизлар.Бу балки тугридир. Лекин уша пайтда хам мени мен килган уша устозларим шохона уйда эмас пахса деворлар орасида яшаётганларини , айримларининг оилавий ахволлари жуда ночор булса хам бизни чин юракдан мехмон килиб котган нон булса хам лукмамизни юта туриб кайсидир машхур асарни мухокама килганларимизни кечагидай эслайман.Бугун эса аксинча укитувчи укувчининг уйига бориб келишга мажбур килиняпти .Баъзи хонадонлар устознинг олдига хурмат килиб бир бурда нон у ёкда турсин яхши гапириш урнига боласи ва оиласи олдида устозни хакоратлаб жунатяпти. Минг афсуски аслида синф рахбар ёки фан укитувчиси укувчининг оилавий шароитидан эмас укувчи укитувчиникига бориб турса, у билан сухбатда булса менимча укувчи аслида илмталаб булмоги керак устоз укувчиталаб эмас.Бугун купчилик мажбурий мехнатни бахона килишяпти хаммасига шу айбдор деб афсуски уруш даврларини эслангчи мадбурий мехнат кандай булган? Нега ушанда хамма ёппасига илмсиз одамлар вахшийлашиб кетмади? Чунки хакикий илм берилиб яна уни кайтариб олишни хам билиш зарур хурматли аксарият хамкасблар? Бугунги куннинг кайси укувчиси узтози ёки мактаби оладиган имтихондан куркади ва тунлари ухламасдан дарс килади ёки доскага чикиб жавоб бера олмасликни уят ва номус деб хисоблайди. Афсус бугун купчилик ёш муаллимларнинг узларидан сурасангиз уша имтихондан ута олмайди, доскага чткариб уз фанидан савол берсангиз гирт иккичи .Уларнинг укувчилари хам узларига ухшаган.Шунга ухшаган укитувчилар эса вазирлик ва бошкармаларда хам калашиб ётибди.Мана шунинг учун хам бизнинг бугунги аксарият мактабларимиз дунё талаби буйича богчадан,университетларимиз мактабдан колишмаяпти.Аввало купчилигимизнинг узимизда ута билимли укитувчи булиш иштиёки ва каттик мехнат етишмаяпти.Чунки узингизнинг купчилигинигиз хозир сизни аттестациядан утказамиз деса иштонизни хуллаб, горонодан ,обланодан керак булса ундан тепадан таниш излайсиз.Сиз тарбия килаётган,илм берган укувчидан нима кутиш мумкин? Бола тарбияси билан уч йил уйда утириб китоблар, видеоларни урганиб яна кайта иш бошладим.Янгиликлардан ортда колмадим.Чунки уша давр устозлари билан вактим пахта далаларида утган булса-да , илмни асилини танлаб урганишни, берилган вазифани сидкидилдан бажаришни,ватанамни севишни,бирор нимани буюрса лаббай десасдан яхшини яхшига ,ёмонни ёмонга айиришни ургандим.Бошлик экан деб бошимни хеч кимга эгмай келдим.Агар бошлигим илмсиз булса уни хам рухияьига таъсир килиб уша фикр нотугрилигини уктиришни ургандим.Хеч нарсани бахона килмасдан узинигиз хам купрок уз устинингизда ишланг ,азизларим!


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-24 17:14:37

Xurmatli Akmal o'lda jo'lda gaplarni yozishni o'rganguncha muomila madaniyatini ham o'rganing.Prezidentimizning gaplariga esa yuz foiz qo'shilaman.Bizning xalqimiz ta'lim beradigan ustozlarni azal azaldan qadrlab hurmat qilib kelgan.Ta'lim tizimiga e'tiborni kuchayishi o'qituvchilarni ham obru' va e'tibori oshirilishini nazarda tutadi.


ЎзЛиДеП Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Хўжаева Шахноза2018-06-22 16:58:16

Устозларимизнинг мамлакатимизда хурмат қилиниши инсонларда маънавий оламнинг шаклланишига ёрдам беради.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими2018-06-22 16:45:27

Мураббийларни ҳар қанча ҳурмат қилсак,шунчалик кам.


ЎзЛиДеП Қизириқ туман Кенгаши депутати Нортожи Сатторов2018-06-22 16:38:17

Жамиятимизда ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши зарур бунинг учун барча чоралар кўрилябди Зероки жаҳондаги энг ривожланган давлатлар ҳам айнан шундай ёндошув туфайли жадал тараққий топмоқда


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-21 18:23:51

Президентимиз ўқитувчиларнинг ҳозирги аҳволидан умуман қониқмаётганлиги, жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлишига қарамасдан турли хил тозалаш, дала ишларига жалб қилиниши, натижасида уларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келганлиги айни хақиқатдир. Бундан кегин бундай ишларни олдини олаётган хурматли Президентимизга рахматлар айтамиз.


Акмал2018-06-21 18:05:55

O'zLiDeP партия аъзолари ва бошка партия аъзолари, качонгача маддохлик киласизлар, президентимиз укитувчилар хадика гапиргунича каерда эдинглар. Баланд-парвоз маддахона тилни синдириб куядиган жумлаларингдан халкни кунгли айниб кетган. Реал харакат килинглар, тухум босиб утириш даври тугаган


O’zLiDeP Хонқа туман Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-21 17:42:13

Президентимиз томонидан машаққатли касб эгалари азиз устоз ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш борасида берган зарур топшириқлари, “Ўқитувчининг ҳурмат қилмаганнни мен ҳам ҳурмат қилмайман”, деб алоҳида таъкидлагани бежиз эмас. Чунки хар биримизни, қайси соҳа ходими бўлмайлик, азиз устоз ўқитувчиларимизнинг меҳнатларини беқиёслиги хеч кимга сир эмас.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-21 16:34:24

Устоз отангдек улуғ деган доно халқимиз устозни улуғлаб панд-насиҳатини олган инсон бу ҳаётда кам бўлмайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+