“Намунали мактаб” лойиҳаси яратилади

21.06.2018, 16:36

“Намунали мактаб” лойиҳаси яратилади
Мамлакатимизда аксарият мактаблар  анча йиллар олдин тасдиқланган лойиҳалар асосида қурилган ва бу ҳамон давом этмоқда. Лекин бугунги куннинг замонавий мактаблари қандай бўлиши керак?
 
Кўпчилик мактаблар 2 ёки 3 қават қилиб қурилган. Ҳолбуки, уларни 4 ёки 5 қават қилиб қуришга ҳеч нарса монелик қилмайди.  Мактабларнинг кўпроқ  қаватли бўлиши у ерда шарт-шароит яхшиланиши, фан кабинетлари ташкил этиш, қолаверса, муассасага кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имконини беради. Бундай имкониятдан фойдаланмаслик эвазига кўплаб ҳудудларда болалар уч смена асосида ўқимоқда. 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаблар қиёфасини ўзгартириш, уларнинг ўз ички имкониятларидан фойдаланишга йўл очишга оид масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 
 
Яратилажак “Намунавий мактаб” лойиҳасида, аввало, мактаб биноларининг ўқувчилар учун ҳар томонлама қулай ва фойдали бўлишига эътибор қаратилади. 
 
Мактабларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун ички имкониятлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Бу борада пойтахтимизнинг Сергели туманидаги мактаблардан биридаги ибратли тажриба тилга олинди. Гап шундаки, мактабда ўқувчилар боғи яратилган бўлиб, унда ҳар бир ўқувчининг ўз дарахти бор. Ўқувчи ўз дарахтининг ўсиши учун жон куйдиради, унга вақтида сув қуяди. Бу бола тарбиясида муҳим ўрин тутиб, унда табиатга меҳр уйғотиши билан бирга,  масъулият ҳисси ошишига ёрдам беради. Боғлардан келадиган фойда эса мактаб, ўқувчилар манфаатига хизмат қилса, нур устига аъло нурдир.
 

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2775
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кушмуратов Рустам Аззамович2020-12-02 16:22:55

Наъмунали мактабларнинг яратилиши Узбекитон ёшлари учун жуда катта ривожланиш дегани. Наъмунали мактабларни вилоятларда қолаверса, туманларда хам очиш мақсадга мувофиқ булади.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-25 06:20:46

Ижодкор, фидойи ўқитувчиларимизни бу лойихадаги фикрларини эшитиб, "Намунавий мактаб" лойиҳасини миллийлигимизни ўзида акс эттирган мактабларимизни замонавий ёндашувлар асосида яратсак, келажагимиз ёшлари янада билимли ва кучли бўлишларига аминмиз.


Алламов Акбар2018-06-23 11:27:33

Бунақа мактаблар ўқувчиларни хар томонлама қўлай бўлиши керак, келажакда авлодлар учун қўйилган биринчи қадам.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Олтибоев Ўрол2018-06-22 16:42:47

"Намунавий мактаб" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этилиши келажак авлодлар учун қўйилган тамал тошидир.


O`zLiDeP Қизириқ туман Кенгаши аппарат рахбари Хусан Дўсмуродов2018-06-22 16:32:47

Умумтаьлим мактабларининг намунали тарзда куп каватли килиб курилиши максадга мувофик Бу ёшларимиз тарбиясида ва билим олишларида жуда катта имкониятлар яратади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши матбут котиби Мурод Эшназаров2018-06-22 16:12:15

Келажагимиз эрталари бўлган фарзандларимизни тарбиялашда мактабларимизни замонавий тиклаш ва реконструкция қилиш мухум аҳамият касб этади.


Зухра Хайдарова Избоскан тумани ижрочи котиб2018-06-22 11:12:31

Умумтаьлим мактабларининг намунали тарзда куп каватли килиб курилиши максадга мувофик деб уйлейман.чунки Мактаб укувчилари учун жудаям куп кулайликлар яратилади.


Толипова Назира 2018-06-22 11:09:06

Намунавий мактаб лойихаси бу еш келажак авлодларимиз учун кенг шарт шароит яратиб беради


Худайназаров Атамурод Қутлимуратович Хоразм вилояти Урганч тумани “Худайназаров Атамурод” фермер хўжалиги рахбари БПТ раиси2018-06-21 17:54:18

Яратилажак “Намунавий мактаб” лойиҳасида, аввало, мактаб биноларининг ўқувчилар учун ҳар томонлама қулай ва фойдали бўлишига эътибор қаратилгани жуда ўринли.


O‘zlidep Кумкургон туман "Янги шахар" МФЙ БПТ раиси Чориева Зулфия2018-06-21 17:53:11

Яратилажак “Намунавий мактаб” лойиҳасида, аввало, мактаб биноларининг ўқувчилар учун ҳар томонлама қулай ва фойдали бўлишига эътибор қаратилиши максадга мувофик албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+