Президент қарорига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилди

27.06.2018, 14:55

Президент қарорига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилди

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. 

“Илғор фермер” кўкрак нишони билан соҳада салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан ҳамкорликда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-28 13:15:22

ЗУЛХУМОР исми билан ёрдам сўраб мурожаат қилган шахс: Қолдирилган Изоҳларни ўқиётган бўлсангиз ҳудудий яшаш манзилизни аниқ қилиб кўрсатишингизни илтимос қиламиз шундагина депутатларимиз сизга амалий кўмак беришлари мумкин.


ЗУЛХУМОР2018-06-28 01:02:54

Менга кирдит керак йордам беринг мен яанги фермер кизман илтмас сиздан 2 гектар эрим бор жужалаоим куплигдан исскдан улиб йотибдла йораи беринг


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-06-27 19:29:32

Президент қарорига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилиши соҳада салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари кўпайишига муносиб хизмат қилади.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-27 18:12:15

Болаларимизни соғлом ва етук бўлиб ўсишлари учун биринчи ўринда витамин ва оқсилларга бой бўлган, юртимиз далаларида заррин қуёшнинг нурларида оби-тобига етиб ғарқ пишган мевалар, полиз маҳсулотлари қўйингчи барча боғдорчилик ва деҳқончилик экинларининг этиштирилишида захмат чеккиб қўллари қадоқ бўлганлар, кунни тунга улашиб адир ва яйловларда мол ва қўй боқиб оиласини, махалласини қолаверса халқни гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни ният қилганлар, ўзбегим дастурхонларини доимо иссиқ нонлар ҳамда шу каби маҳсулотлар билан тўла туришида ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келаётган ғаллакорлар, ерга бор меҳрини бериб ғайрат билан ишлаётган жамийки меҳнаткаш фермерларнинг фаолиятини юқори баҳоган ҳолда ҳукуматимиз томонидан “Илғор фермер” кўкрак нишонини таъсис этилиши ўйлайманки келгусида ушбу соха жонкуярларини рағбатлантирувчи ягона нишон бўлиб қолмайди. Умид қиламан юртимиз ҳудудларида меҳнат қилаётган барча фермер ва уларнинг аъзолари бу янгиликдан руҳланиб, далаларда етиштирилаётган озиқ овқат маҳсулотларини унумдор ва ҳосилдорлигини янада оширишда ўз тажрибаларини аямайдилар.


Рахимахон Абдуллаева-"Абдуллаева Рахимахон" фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси 2018-06-27 17:32:58

Мустақил тараққиёт йўлимиз давомида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш соҳаси нафақат шаклланди, балки унинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилиб, иқтисодиётимизнинг таянчига айланди. Қабул қиланаётган ҳар бир Фармон ва Қарорни мазмун-моҳиятига назар ташласак аввало халқимизнинг, оддий фуқароларнинг манфаатлари кўзлаганлигини, уларнинг турмуш даражасини оширишга йўналтирилганлигини кўрамиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарларини тақдирлаш мақсадида Президентимизнинг қарорларига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилиши юрт тақдири учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг қадр топишидан далолат беради. Бундай эътибор ва ғамхўрлик барча фермерларимизни хурсанд қилди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-06-27 16:53:47

"Илғор фермер” кўкрак нишони бу хакикий ер билан тиллашган , кишлок хужалиги сохасида анчагина билимга эга, албатта куп йиллик тажриба эгасига топширилиши бу фермер хотин кизларимизга катта куч кувват булиб, янада янги изланишларга ундайди


O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот - тарғибот ишлари бўлими мудири Мўминова Насиба Абдуҳалимовна 2018-06-27 16:48:48

Албатта, “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилиши партиямиз электорати ҳисобланмиш фермерларнинг меҳнатларини қадрлаш ва уларга бўлган эътибор, рағбатлантириш деб ҳисоблайман ва таъсис этилган кўкрак нишони фаол фермерларимизга хам албатта насиб этади.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 16:36:24

"Илғор фермер” кўкрак нишони фермерларимизнинг мехнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади ва уларни янги ютуклар сари чорлайди.


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-06-27 16:20:53

Хурматли Президенимиз томонидан таъсиси этилган “Илғор фермер” кўкрак нишони Нишон туманида фаолият юритаётган барча фермерларни қучларига куч ғайратларига янада ғайрат қўшиб, янги ютуклар сари чорлашига умид қиламиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-27 16:19:56

“Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилиши бу фермерларимизга янада куч-ғайрат бағишлайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+