Президент ўйинчоқлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди (ФОТО)

29.06.2018, 12:35

Президент ўйинчоқлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди (ФОТО)

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. 

Давлатимиз раҳбари ушбу фабрикага ташриф буюриб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. 

Бу ерда “NBU Investment” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. “Toys City”, “O`yinchoqlar Fabrikasi”, “Funny Kids World”, “National Products” ва “United Nation company” каби мазкур корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Уларда жами 920 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда “Toys City” корхонаси ишга туширилган бўлиб, 70 га яқин маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилган. 

Шавкат Мирзиёев мазкур корхонада ўйинчоқлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-29 15:47:51

Болажонларимиз кўзларига қувонч, эртанги кунимизга ишонч туйғусини алангалатган Тадбиркорларимизга омадлар ёр бўлсин! Ўзбек халқи болажон.Хар доим уларнинг беғубор табассуми билан дунёни шодликка буркайдиган “NBU Investment” масъулияти чекланган жамиятига омадлар тилаймиз.Халқона тилда айтганда, БОЗОРИНИ БЕРСИН!


Азамат Косимов2018-06-29 13:01:48

Эътироф этиш жоизки, кейинги йилларда Тошкент, том маънода, йирик мегаполисга айланди. Пойтахтимиздаги бунёдкорлик ишлари, аввало, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, келажак авлод манфаатлари кўзланиб, ҳудуд иқлими инобатга олинган ҳолда бўй кўрсатмоқда. Шу тариқа шаҳар қиёфаси аждодларимиздан қолган тарихий шаклини йўқотмасдан, замонавий қиёфа касб этиб бораяпти. Тошкент шаҳрида янги корхоналарнинг қад қўтариши янги иш жойларнинг вужудга келганлигидан далолат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+