Олмазор туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди

02.07.2018, 12:38

Олмазор туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 июнь куни Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Олмазор туманида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ қолгани, бу ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш, янги лойиҳаларни амалга оширишга асос бўлиши таъкидланди.

Лекин туман кўпгина кўрсаткичлар бўйича ривожланишдан орқада қолаётгани танқид қилинди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар, хизмат кўрсатиш кўлами 3 баробар кам экани кўрсатиб ўтилди.

Мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлиги қайд этилди. Туманда 15 мингта иш ўрни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-02 16:55:16

Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида имкониятлардан унумли фойдаланиш, ишламаётган завод ва фабрикаларни тиклаш, янги кичик корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш зарур. Ахолини иш билан бандлиги таъминлаш орқали иқтисодий ўсишга эришилади.


O‘zLiDeP Яшнобод туман Раиси Саидолим Насретдинов2018-07-02 14:49:49

Тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали туман салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишларида омад ва зафарлар тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+