Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

02.07.2018, 21:05

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди
Фармон матни "ЎзА"да эълон қилинди. 
 
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
 
1. 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилсин.
 
2. 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
 
иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;
 
ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;
 
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;
 
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгилансин.
 
3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
 
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.
 
5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
 
Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5245-сон Фармони (6-банди истисно қилинган ҳолда) 2018 йилнинг 15 июлидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
 
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
 
 

Ўзбекистон Республикаси 
Президенти                                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ
 

Тошкент шаҳри, 
2018 йил 2 июль
 

  • Кўрилди
    8763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЗАМИРА ТОГАЕВА2019-01-18 02:14:36

Бозорлардаги нархларни назорат килаётган гурухлар хар кун ишласин хар замон эмас...маошлар кутарилмасдан аввал нархлар кутарилиб кетмокда... Президентимиздан халкка хизмат килишни урганайлик! НАВОИЙ шахар ЗАМИРА ТОГАЕВА


Умид2018-07-18 17:23:58

Карорни 5 чи бандида курсатилган хужалик хисобида деб курсатилган кисмини рукав килиб корхонадаги ойлик мошларни кутаришмаяпти


Чулпонова Рахима Анваровна2018-07-03 15:52:49

Халксевар мухтарам Юртбошимиз Халк розилиги йулида тинимсиз мехнат килаетганлари,ахоли турмуш даражасини яхшилаш,ешларга имконият яратиш,келажак авлод кайгусида ениб ишлаетганлари хеч кимга сир эмас.Уларнинг енларига кириб куллаб кувватлаш,хар бир фармон ва карорлар ижроси таъминланишида барча рахбарлар улардек халк розилиги ила иш олиб боришлари керак.Бунинг учун озик овкат махсулотлари нархларини оширилишини назоратга олиш,давлат стандарти буйича нарх наволар белгиланишига эътибор каратилиши керак.Менимча хар кайси хусусий тадбиркор уз холича нарх куйиб сотишларига чек куйиоиши керак.Мухтарам Юртбошимиз халк фаровонлиги,саломалиги,тула тукис яшашлари,тинч хотиржам ишлаб,укишлари учун харакат килмокдалар.Бу кунларни кадрига етишимиз даркор.


Манзура Дадаева2018-07-03 12:30:22

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг иш хақи,пенсиялар,степендиялар ва нафақаларни ошириш тўғрисидаги фармонлари халқимизнинг турмуш даражасини янада оширишга хизмат қилиши шубхасиз,лекин тадбиркорлар томонидан истьъимол молларини оширишлари халқни озгина бўлсада ранжитади. Бу холатга мутассади ташкилот раҳбарлари эътибор қаратишса яхши бўлар эди.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-07-03 12:11:48

Президентимиз тамонидан Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадидаги ушбу фармонлари шубхасизки ахоли турмуш тарзини янада яхшиланишида хизмат қилади. Юртбошимизнинг оқилона юритаётган сиёсатларидан барчамиз ғурурлансак,фахрлансак арзийди.


O‘zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари, аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-03 11:32:06

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 бараварга оширилиши фуқароларга ижтимоий мадад бўлади. Лекин, нарх-наво ўсишини назоратга олиш керак.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-07-03 11:15:51

Иш хаки ва пенсияларнинг ошиши ахолини албатта қувонтиради, лекин иш хакки ошмасдан аввал нарх- наво ошмас ошиб кетмоқда . Шунинг учун бозорларда нарх наво ошиб кетишини тегишли ташкилотлар томонидан назорат қилиш керак.


Шовот туман Кенгаши фаоли2018-07-03 10:02:13

Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилиши барча учун яхши хабар бўлди, Умид қиламизки бу холат истеъмол товарларининг нархларига таъсир қилмайди. Чунки хозирги кунда озиқ овқат махсулотларининг нархлари кескин ошган.


Усмонов Сардор2018-07-03 09:25:04

Ушбу фармон аҳоли турмуш даражасини салмоқли ўсишига хизмат қилиши табиийдир.


Гульнара Рахманова КР Тахтакупир тумани 2018-07-03 08:54:27

Хурматли Президентимиз тамонидан Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида каъбул килинаетган бу карор халкимизнинг яшаш шаройити бундан хам яхшиланишига асос булари сузсиз, Тинч ва асойишта юртимизнинг кадир кимматига етиб яшаш ва албатта юртимиз ривожига кисса кушиш хар биримизнинг энг асосий максадимиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+