Президент: талабалар шаҳарчаси раҳбарини уларнинг ўзи сайласин (ВИДЕО)

03.07.2018, 18:30

Президент: талабалар шаҳарчаси раҳбарини  уларнинг ўзи сайласин (ВИДЕО)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳрининг Талабалар шаҳарчасида талабалар учун яратилган шароитни танқид қилди.

 “Шаҳарчада Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университетининг 3,5 мингдан ортиқ талабасига ётоқхона етмайди. Оилали талабалар учун на ётоқхона бор, на уларнинг фарзандлари учун шароит бор. Шаҳарчада ёшларнинг маданий дам олиш, спорт билан шуғулланиш, турли тадбирлар ўтказиш учун етарли шароитлар яратилмаган. Агар бу каби ижтимоий масалалар ечимини топишга бугундан киришилмаса, эртага кеч бўлади. Мен шундай топшириқ бераман, ёшлар талабалар шаҳарчаси бошлиғини ўзидан қўйинглар (сайланглар). Улар кимни маъқул деса, шуни қўллаб-қувватлашга мен тайёрман”, деди давлатимиз раҳбари.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЗУЛХУМОР2018-07-10 20:11:52

Мен угилими укишга киризмакчман лекин маблахим йук йордам керак


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-04 09:05:18

Мухтарам Юртбошимиз томонидан ёшларга жуда юксак даражада эътибор қаратиляпти уларнинг сифатли таълим олишлари, ишлашлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериляпти. Фақатгина бу эътиборга муносиб тарзда жавоб бериш қолди холос.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-03 19:43:02

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган йиғилишда айтган фикрлари мени ғам тўлқиноантирди. Мен ҳам фарзандим учун ётоқхона масаласида анча қийналган эдим. Айниқса ёшларга билдирган ишончлари, бу уларга яна бир имконият эшигини очди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+