Наманган вилоятида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилди

04.07.2018, 18:42

Наманган вилоятида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилди

Президентнинг 2.07.2018 йилдаги  «Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3826-сон қарори эълон қилинди. БУ ҳақда Norma.uz хабар қилди. 

Ташкилий масалалар

Минтақада 6 та янги кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилмоқда:

 

Т/р

КСЗ номи

КСЗ ташкил этиладиган объектлар номи

1.

Наманган шаҳар КСЗ

 «Орзу», «Пахталиккўл», «Юксалиш», «Хонобод» саноат зоналари

2.

Чуст туман КСЗ

 «Чуст пахта тозалаш» АЖ бино ва иншоотлари

3.

Наманган туман КСЗ

 «Янги ҳаёт» саноат зонаси

4.

Поп туман КСЗ

Собиқ «Ўзрубероид» МЧЖ бино ва иншоотлари

5.

Норин туман КСЗ

 «Норин тола» АЖ фойдаланилмаётган ер участкалари

6.

Тўрақўрғон туман КСЗ

Собиқ «Деҳқонмаштаъминоти», «ПМК-148» АЖлар фойдаланилмаётган ер участкалари

 

Мазкур объектлар хўжалик ҳисобидаги жамиятлар балансида бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, улар бюджет олдидаги солиқ қарзларини камайтириш ҳисобига вилоят ҳокимлигига ўтказилади. Агар қарздорлик мавжуд бўлмаса, ушбу жамиятларда давлат улушини камайтириш ҳисобига ўтказилади.   

2 ойлик муддатда объектларни муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини таъминлаш масалалари ҳал этилади.

КСЗ иштирокчиси бўлган корхоналар учун қандай наф бўлади

Бир қатор имтиёзлар назарда тутилган:

  • КСЗ ҳудудидаги давлат мулки ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан энг кам ставка бўйича 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади. Агар бизнес режалар бажарилса, иш ўринлари ташкил этилиб сақланиб қолинса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланса, мол-мулк ижарага олувчига ўтади;
  • КСЗ иштирокчиларига 1.02.2020 йилга қадар ягона солиқ тўловини белгиланган миқдордан – эгаллаган майдонидан келиб чиқиб ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган суммада тўлаш тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайди.

Кичик саноат зоналари иштирокчиларини танлаб олишдан олдин Наманган вилояти ЭИЗ ва КСЗ Маъмурий кенгаши Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, ССП ва тижорат банклари билан биргаликда КСЗда ишлаб чиқариладиган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар турларини белгилаши лозим. Сўнгра рўйхат инвестицион буюртмалар беришлари учун тадбиркорлар эътиборига ҳавола этилади. Қандай қилиб КСЗ аъзоси бўлиш мумкинлиги ҳақида бу ерда маълумот берилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2086
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sardorbek2018-07-15 10:28:13

Azo bulsak buladimi?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+