Президент: туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича муовинлари нима иш билан шуғулланяпти? (ВИДЕО)

05.07.2018, 11:30

Президент: туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича муовинлари нима иш билан шуғулланяпти? (ВИДЕО)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Битта болани қамаш қандай азоб? Бу жамиятимизга оғир мусибат. Нимага буни ўйламаймиз? Биронта вилоят ёки туман сессиясида ушбу масалани номига эмас, ҳамма сабабларни йиғиб, суд раиси билан муҳокама қилиб ўтирадиган одам борми бизда? Минг афсус йўқ.  Шу йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрига бошқа вилоятлардан келиб қаровсиз ва назоратсиз юрган 1700га яқин вояга етмаганлар аниқланган, уларнинг 500 нафари мактаб ва 670 нафари эса коллеж  ўқувчиларидир. Битта савол туғилади. Вилоятлардан келган 500 нафар мактаб, 670 коллеж ўқувчилари Тошкентда юрибди. Мактаб директори, маҳалла, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича муовинлари нима иш билан шуғулланяпти?”, деди давлатимиз раҳбари.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ravshanbek Umarov2018-07-06 15:02:56

Prezidentimiz togri biz yoshlar uchun jon kuydirishyapti bu kingilsiz voqealar nima sababdan bolyati shuni aniqlash kerak buni sababi bollardi bekorchilikdan kelib chiqayapti bollardi ilm xunarga orgatish klk ish bilan taminlash kerak


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-05 17:36:35

Президентимиз Шавкат Мирзиёев“Битта болани қамаш қандай азоб? Бу жамиятимизга оғир мусибат деган сўзларини ҳар бир киши ўйлаб кўрса бу сўзлар ортида катта маъно борлигини тушунади. Ёшлар бизнинг келажагимиз уларни асраб авайлаш эса ҳар биримизининг бурчимиздир.


Ғиждувон туман Кенгаши ижрочи котиби Б.Исмоилов2018-07-05 15:45:47

Президентимизнинг бунчалик куюниб гапиришларида жон бор. Ёшлар масаласи нафақат ҳоким ва унинг ўринбосарлари, балки барчанинг энг муҳим ишидир. Биз ёшларимизга тўғри йўл кўрсатишимиз лозим. Чунки улар бизнинг келажагимиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+