Қуръони Каримнинг навбатдаги нусхалари сотилди, кейинги нашр қачон чоп этилади?

05.07.2018, 18:01

Қуръони Каримнинг навбатдаги нусхалари сотилди, кейинги нашр қачон чоп этилади?
2018 йил 5 июль куни “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси Мусҳафи шарифни яна сотувга чиқарди. Жами 10 минг нусхада чоп этилган Қуръони Карим бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
 
Нашриётнинг молиявий масалалар бўйича директори Абдулвоҳид Саттиевнинг хабар беришича, “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси дўконининг сайти орқали эрталаб сотувга қўйилган 300 дона Мусҳаф 20 дақиқада сотиб бўлинган. Бош дўконнинг ўзида эрталабдан то тушгача эса 3700 Қуръони Карим ўз эгаларига етказиб берилган. 
 
Қуръони Каримни сотиб олиш учун Фарғона, Бухоро, Самарқанд каби вилоятлардан ҳам мижозлар ташриф буюрган. 
 
Хабар берилишича, кейинги нашр яна уч ойдан сўнг халққа тақдим этилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида ҳам жамоатчилик учун сотувга чиқарилган китобнинг 10 минг нусхаси бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилган эди. 
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Elbek2018-07-05 18:30:15

Qashqadaryoga bir dona xam berilmabdi iltimos teng taqsimlansa bu ketishda Toshkentni uzidan ortmaydi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+