Ўзбекистон визасини олиш учун консуллик идораларига мурожаат этиш тартиби бекор қилинади

05.07.2018, 19:46

Ўзбекистон визасини олиш учун консуллик идораларига мурожаат этиш тартиби бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 4 июль куни “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2018 йил 15 июлдан бошлаб:

хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш;

хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутувчи электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими (кейинги ўринларда «E-VISA.UZ» тизими деб аталади) жорий этилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели тумани фаоли Бабажанова Наргиза2018-07-06 10:53:05

Хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш бу юртимизда туризм соҳасини ривожланишига ижобий тарафга ўзгаради деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+