Энди интернет орқали ер участкасини ҳам олиш мумкин

06.07.2018, 11:08

Энди интернет орқали ер участкасини ҳам олиш мумкин

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. 

Қарорга кўра, бундан буён бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси доимий фойдаланишга берилади.

Бунга кўра ер участкалари қуйидаги нархларда белгиланади:

  • ер участкаси майдони 0,01 гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг икки баравари;
  • ер участкаси майдони 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг уч баравари;
  • ер участкаси майдони 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари;
  • ер участкаси майдони 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида.

Туман ҳокимининг ваколатига қуйидаги ерларни ажратиш киради:

  • захира ерлардан;
  • қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан, тубдан   яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;
  • ўрмон фонди ерларидан (ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно);
  • саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсаддаги ерлардан;
  • сув фонди ерларидан.

Ваколатли органлар ер участкасини танлашда электрон шаклда хулосалар беради. Ҳокимлар бўш ер участкалари бўйича олинган материалларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

Бўш ер участкаларини танлашда Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда туман ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг хулосасини олиш талаб этилмайди.

Аукционлар Интернет тармоғи орқали ўтказилади. Аукционларни ўтказиш тўғрисидаги хабар 30 кун олдин эълон қилиниши керак.

Электрон аукционда иштирок этишга буюртмалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Буюртмалар электрон кўринишда берилади.

Буюртмалар электрон рақамли имзо билан имзоланади.

Буюртмачи буюртманомага закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин.

Электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пули ер участкаси минимал қийматининг 20 фоизи миқдорида белгиланган.

Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлгандагина ўтказилади.

Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.

Электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21-00 соатга қадар якунланиши лозим. Охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

Аукционни ўтказишда техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион тўхтатилади ва ўтказиш вақти ҳақида хабар берилган ҳолда узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.

Оператордан аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани олган пайтдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари 3 кун мобайнида ғолибга ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўгрисида қарор чиқариши лозим.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобомуродов Дилшод Миришкор туман “Ўзбекистон” БПТ фаоли2018-07-18 17:22:22

Уш бу қарор ер участкаси олишда ахолига кўплаб қулайликлар олиб келади ортиқча оворагарчилик бўлишининг олдини олади


Akbar Ergashev2018-07-10 20:36:34

Hukumatimizga katta rahmat,anchadan beri kutilgan qaror edi.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-06 15:12:25

Ушбу қарор вақт ва маблағ тежалишини таъминлайди


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-07-06 13:18:06

Мазкур коррупция ва сансалдорликка бархам беришига ишонаман. Бу ўз навбатида, халқимизни рози қиладиган мухим қарорлардан бири деб хисоблайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+