Энди мобил илова орқали доллар сотиб олиш мумкин

09.07.2018, 14:55

Энди мобил илова орқали доллар сотиб олиш мумкин

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

махмудов азизбек2018-07-12 14:15:10

Бари бумаган гап


Алламов Акбар2018-07-09 17:08:17

мобил илова орқали доллар сотиб олиш ахоли ўртасида тижорат банклар олдидаги сунъий тирбандликнинг олдини олади.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-07-09 15:58:40

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш ва жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картасини очиш, ундан фойдаланишда мобиль телефон ва қурилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши зўр қулайлик аллбатта .


Юлдаш Маткаримов УзЛиДеП Турткул туман Кенгаши аппарат рахбари2018-07-09 15:34:38

Ажойиб янгилик электоратмиз вакилларига хам анча кулайлик булади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+