Расман! Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

13.07.2018, 17:52

Расман! Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўз якунига етди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар берди. 

Шу пайтгача ишлаб келган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич – 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1991-1995 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган.

1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000-2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2016 йил декабридан шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвиноз Холматова O`zLiDeP Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-07-16 11:31:48

1йилу 7 ой ичида Сурхандарё ҳалқининг қалбидан чуқур из олганларини интернет нашрларида кузатиб бормоқдаман. Хурматли Эркин Оқбўтаевич Самарқанд вилоятига раҳбарлик қадамингиз қутлуғ келсин. Улкан соғлиқ халқ дарди билан қайғуриб чарчаманг.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-07-16 09:26:59

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовдан Сурхондарё халқининг қадбида алохида из холдирди ўзнинг ишбилармонлиги хозиржавоблиги билан барча рахбарларга ўрнак бўлди бўндан кейинги ишларига омад тилаб қоламан.


Носирова Шоира Навоий вилояти туман Кенгаши депутати2018-07-14 20:38:10

Эркинжон Оқбўтаевич халқпарвар рахбар. Раҳбарлик ишларига омад, мустаҳкам соғлиқ, Ўзбекистоннинг тинчлиги ва хотиржамлиги бардавомлиги йўлида меҳнат қилишда омад тилайман.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-14 15:00:22

Самарканда уалаятынын жана хакимин кутлыклаймыз. Барлык уакыт халык пенен бирге болады деп улкен исеним билдиремиз. Халык калеп сайлаган екен демек келешегинен умит кутсе болады. Омад тилаймиз.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-14 10:50:03

Янги тайинланган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Оқбўтаевичга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида омад тилаймиз!


Исмайлов Қуўаныш O’zLiDeP Нукус туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-07-14 09:55:18

Эркинжон Турдимовга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида омад тилаймиз!


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-07-14 07:48:28

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич халқпарвар, одил рахбар Самарканд вилоят фарзанди бу рахбарга ишларига омад, мустаҳкам соғлиқ, пойқадами қутлуғ бўлсин.


Saboxat Babayeva Sirdaryo viloyati "Ayollar bo'limi " mudiri2018-07-13 21:11:17

Xalqni ishonchini oqlagan bunday fidoiy insonlar doimo xalq nazaridan chette qolmaydi. Bunday insonlar safi kengayaversin.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-13 21:05:50

Янги ҳоким ҳақида Сурхондарё халқининг қанчадан-қанча илиқ, ижобий сўзлари, меҳр-муҳаббатини интернет нашрлари орқали кўрдик. Агар раҳбар халқнинг ичига шунчалик кириб бориб, уларнинг дарди-дунёси билан яшаб, одамлар муаммосини ўз муаммоси деб билиб, халқ дардига малҳам бўлмаганда, бутун бир элнинг шунчалик ҳурматига сазовор бўлмас эди. Демак, Эркинжон Турдимов шундай халқпарвар, одил раҳбар. Унинг Самарқандга ҳоким этиб тайинланиши бизнинг бахтимиз, халқимиз иқболидир. Зеро, яхши раҳбар ўз ортидан эргаштириб, бутун бир элни фаровонликка олиб чиқади. Эркинжон Турдимовга иш фаолиятида омад, мустаҳкам соғлик тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+