Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш таклиф этилмоқда

17.07.2018, 12:05

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш таклиф этилмоқда

"Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойланди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3802-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси икки моддадан иборат.

1-модда. 12 август Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни этиб белгилансин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси жорий йил 31 июль куни ниҳоясига етади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Суннатилло Умиров-O'zLiDeP Яккабоғ туман Кенгаши O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-07-19 10:54:14

Давлатимиз учун шифокорлар ҳамда уқитувчилар қанчалик аҳамиятли касб эгалари ҳисобланса солиқ органи ҳам шундай аҳамиятга эга. Зеро инсон танасидаги қон қанчалик аҳамиятли бўлса, давлат ва ҳалқ учун ҳам солиқ идоралари шундай аҳамиятлидир. Шундай экан 12 август Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланишини тўла қўллаб- қувватлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+