Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

19.07.2018, 09:25

Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    15238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umida2021-01-28 17:46:00

Ассалому алайкум.Мен 20 йилга бериладиган уйлардан олмокчиман лекин бошлангич тулови мени кийнаяпти. 2 хоналик квартиранинг энг кам бошлангич тулови канча? Ва ойма ой канчадан туланади?


Saidamirxon2021-01-24 19:10:21

Assalomu aleykum, manga maslahatilar kerak, xojaynim bilan ijarada turibmiz sababi yashashga uyimiz yoq qolimda yaqinda 3 ga kiradi nogiron oglim bor bizga orderli uy sorasam davlat beradimi orderli uyga qandey xujjatlar ketadi?


Sanobar2020-12-08 16:54:05

Arzon uy deganiyam57mln bolsa bosh tolovi bu qimatku? Bizgayam uy kerak ammo bunaqa qimmat to'lovlisidanmas. Nima qilasizla xalqni aldab arzon uy qoptimi? Manga boshlangich tolovi yo'gidan kerak boshqalargayam shunaqa uylar kerak. 2022 yilda oldingi tolovi yoq uylarni kutib qolamiz!


саодатхон2020-08-03 13:57:15

елгизман уй олмокчи эдим узим 22 йил булди педагогман кридитга уй олишга ердам беринглар хокимиятга борсам болангиз йук экан сизга берилмайди дейди шу гап канчалик тугри елгиз аел педагог квартирада 16 йил булди яшайман.


Алимжанова Дарья 2020-06-19 21:13:39

Ассалому алекум. Мен 2 кизим билан ота онамни уйида 2.5йилдан бери яшайман. Кредитга уй олмокчиман илтимос йордам берсангиз. Иложи Бориса Мирзо улугбек туманидаги янги курилган уйлардан 10йилга кредитга


Хасанова Ёкутхон Мухаммадиновна2020-06-06 15:50:31

Ассалому алайкум менинн икки нафар фарзандим бор елгиз бокаман отонами уйидамиз уйимиз кичик укам уйланиши керак дадам иккинчи гурух ногирони имтиезли уй олишимизда ердам беришингизни сураймиз


Muinova Rushana2020-05-07 22:10:58

Asalomu aleykum.Erim bilan oilaviy kelishmovchiligimiz tufayli men va ikki nafar farzandim ijarada yashab keliyapmiz. Uzim ishlayman farzandlarim maktab o'quvchilari. Maslahatingiz kerak.boshlangich tulovsiz uy olishni iloji yuqmi


Райхона2020-05-03 00:54:46

Ассалом мен 3 фарзандим ва турмуш уртогим билан 4 йилдан буйон ижарада яшиймиз эримни маоши хеч бир арзон уйларни кредитини тулашга етмийди,чунки уй эгасига 1000000 берамиз.бизга 15 йилга ойига 1500000 сумдан туланадиган 2 хонали уй керак буни иложи борми.


Замира2020-04-09 18:02:54

ассаламу алейкум менинг уй сотип олишгаям кредит уй олишгаям пулим йуг синглимни 1 хоналиг уйида турибман сиғмаябмиз узим касалман ишга яроғсизман ногронлик пенция хам олмиман сиңглимни 2 та қизи бор менда битта уғил мактаб уқувчиси менга 1 хона булсаям етади бепул уй керак илтимос менга шу уй масаласида ердам беринг ипелепция касаллигим бор болаларни овози ёқмиди бошим оғиради


Эшмаматов Фазлиддин2020-03-28 18:48:30

Мен 10 йилдан буён ижарада яшаб келаман. Арзон уй-жой олиш учун хужжат килгандим, лекин ола олмадим. Сабаби менинг иктисодий шароитим етмади. Арзон уйнинг бошлангич тулови 57млн дан бошланар экан. Мен арзонрок, юкори кават ёки бир хоналик уй сурагандим. Лекин уларнинг эгалари бор эмиш...... Шундай килиб 3 фарзандим ва турмуш уртогим билан яна ижарадамиз....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+