Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ижтимоий ҳимоя қилинади

19.07.2018, 11:31

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ижтимоий ҳимоя қилинади

“Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисда”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб:

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш;

мақбул ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, соҳа мутахассисларидан ёрдам олиш, зарур ҳолатларда даволанишга, қариялар ва ногиронлар уйларига йўлланмалар бериш;

реабилитация қилишда, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилишда, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам кўрсатиш белгиланди.

2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида, тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланишича маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саттор Бафоев2018-07-24 15:25:40

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши яъни уларнинг шахсий ҳужжатларини тиклаш ва паспорт олишларига кўмаклашиши, пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилиши уларга ҳукуматимиз томонидан берилган яна бир амалий ёрдам.


Azizbek2018-07-20 01:41:12

Assalomu aleykum agar iloji bo'lsa chet davlatlarida jazosini o'tayotganlar to'g'risida bir qonun o'ylap topishilarni iltimos qigan bo'lardik.shu chet davlatlarda jazosini o'tayotganlar ko'p narsaga tayyorliklarini xam bildirib o'tamiz begona yurtlarda umrimizni o'tkazib jazo o'taganimizdan ko'ra yaxshisi o'z yurtimiz O'zbekistonimizga borib shu qolgan mudatimizni tekinga ishlap berishga rozimiz.davlat quriliwlarida tekinga ishlap berishga tayyormiz,begona yurtlarda xamma narsaga zor bo'lib o'tirganimizdan ko'ra o'z yurtimizda ota ona oilamizga yaqin joyda bo'lishni xoxlaymiz.bu dunyoda xamma xam adashadiku biz x am adashdik lelin bu digani kelajakdan umidimizni uzish kerak diganimasku.sizlardan iltimosimiz shu massala bo'yichayam yurt boshimiz Shavkat Mirziyoyevdan biron bir chora ko'rishlarini iltimos qilib qolamiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+