Президент Шавкат Мирзиёев Улуғбек шаҳарчасига ер усти метроси олиб келиш зарурлигини таъкидлади

20.07.2018, 11:01

Президент Шавкат Мирзиёев Улуғбек шаҳарчасига ер усти метроси олиб келиш зарурлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ташриф буюрди.

Энергия ҳосил қилувчи қувватларни кўпайтириш, энергетика соҳасини диверсификация қилиш мақсадида мамлакатимизда атом энергия станцияси қуришга киришилди. Юқори технологияларга асосланган бу вазифани амалга ошириш учун замонавий билимларни чуқур эгаллаган мутахассислар талаб этилади. Шу боис Тошкентда Москва муҳандислик-физика институти филиалини очиш мўлжалланмоқда. Ушбу таълим муассасасини Ядро физикаси институти ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев шу борадаги лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни жаҳон стандартлари асосида қуриш, энг замонавий технологиялар билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади.

Маълумки, Ядро физикаси институти пойтахтимизнинг Улуғбек шаҳарчасида жойлашган. Давлатимиз раҳбари ушбу шаҳарчанинг Бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Бу шаҳарча олимлар шаҳарчаси бўлиши керак. Яқин вақтларда бу ерга бошқа илмий-тадқиқот институтларини ҳам кўчирамиз. Олимлар учун, илм-фан ривожи учун ҳамма шароитларни яратиб берамиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шаҳарча ҳудудини кенгайтириб, институтлар учун бинолар, янги уй-жойлар, мактаб ва дам олиш масканлари қуриш, шаҳар маркази билан транспорт қатновини яхшилаш, ер усти метроси олиб келиш зарурлигини таъкидлади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-20 15:27:08

Республикамизда энергия ҳосил қилувчи қувватларни кўпайтириш, энергетика соҳасини ислох қилиш мақсадида атом энергия станцияси қуришга киришилди ва бу сохага замонавий билимларни эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш учун Тошкентда Москва муҳандислик-физика институти филиалини очиш ёшларимизга булган эътибордир.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-20 12:22:44

Мухтарам Президентимизнинг Таълимга қаратаётган Эътиборлари катта, биз Ёшлар ҳам юртбошимизни ишончини оқлаб, Буюқ аждодларга муносиб авлод бўлишимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+