Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга туширилади (ФОТО)

20.07.2018, 16:32

Тошкент шаҳри ер усти метросининг биринчи босқичи келгуси йил Наврўзда ишга туширилади (ФОТО)

Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Давлатимиз раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди. 

«Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти2018-07-22 18:24:58

Бундай арзон, қулай, хавфсиз, замонавий жамоат транспорти аввало халқимизга қулайлик яратади. Биз мана шундай бунёдкор, халқни дарду ташвишлари билан яшайдиган, елиб югуриб меҳнат қилаётган Президентимиздан миннатдормиз, илоҳим умрлари узоқ бўлсин!


KASIMOV DAMIRXON2018-07-21 18:25:19

KASIMOV DAMIRXON AGAR MENI LOYHAM QURULISHGA TOPSHIRLSA BU HAM ARZONROQ HAM JOY EGALASHI KAMIROQ BOLADI


Damirxon Kasimov2018-07-21 18:17:03

‎: MEN KASIMOV DAMIRXON IKROM OGLI SAMARQAND TEMIR YOL TRANSPORTI KASB HUNAR KOLLEJI 15-GURUH 1-BOSQICH UQUVCHISIMAN MEN YARATGAN INNOVATSIYON LOYHAM BILAN KOPGINA TANLOV LARDA GOLIBLIKNI QOLGA KIRITGANMAN VA SHU KUNGACHA MAGLUB BOLIB QAYTGAN EMASMAN MENING LOYHAM OSMA TRAMVAY MAZKUR LOYHANI MEN 15-YOSHLIGIMDA MATEMATIKA DARSSIDA OTIRGANIMDA OYLAB TOPGANMAN KOLLEJGA QABUL QILINGANIMGA 1 OY OTAR OTMAS USHBU LOYHAM YARALDI VA BARCHA KOLLEJDAGI MAXSUS FAN OQTUVCHILARI ISHLAB CHIQARISH TALIM USTALARI TOMONIDAN MUNOSIB BAXOLANDIVA MEN LOYHAMNI CHIZMA KORINISHINI TOYORLAB "YILNINGYAXSHI INNOVATSIYON TOGARAGI" KORIK TANLOVIDA VILOYAT BOSQICHIDA FAXIRLI 3-ORINI EGALADIM KEYIN LOYHAMNI ISHLAB CHIQARISH TALIM USTASI HAMDA INNOVATSIYON TEXNALOGIYALAR RIVOJLANTIRISH TOGARAG RAXBARI ERGASHEV SHUXRAT KUCHQARVICH BILAN BIRGALIKDA YASADIK VA YILNING ENG YAXSHI INNOVATSIYON GOYASI KORIK TANLOVIDA FAXIRLI OLIY ORINI EGALADIM VA UZLIDEP TOMONIDAN TASHKILASHTIRILGAN YOSH INNOVATSIYACHI KORIK TANLOVING SHXAR BOSQICHIDA FAXIRLI3-ORINI OLDIM VALOYHAMGA OZGARTIRISHLAR KIRITIB KASBIM FAXRIM RESPUBLIKA KORIK TANLOVIGA BORDIM VA RESPUBLIKA BOSQICHIDA FAXIRLI 1-ORINI EGALADIM SONG YOSH INNOVATSIYACHI KORIK TANLOVINING VILOYAT BOSQICHIGA YOL OLDIM VA U YERDA HAM 3-ORINI EGALAB RESPUBLIKA BOSQICHIGA BORDIM RESPUBLIKA BOSQICHI JUDA HAM QIZGIN VA TASVURLARGA BOY BOLDI KOPLAB DOSTLAR ORTIRDIM VA MEN BU TANLOVDAN HURSANDMAN VA BUNDAY TANLOVLAR KOPROQ BOLISHINI ISTAYMAN IKKI VAROQ QOGOZ MENI HAYOTIM OZGARTIRIB YUBORDI CHUNKI MATEMATIKA DARSIDA OTIRGANIMDA MEN AFROSIYOB POYEZDINI CHIZDIM VA MENING POEZIM OHSHAMADI VA MEN BU VOROQNI IRGITIB YOBORDIM VOROQ OGIRILIB TUSHDI VA POYED OYOGI OSMONDAN BOLDI VA MEN OSMA TRANVAYNI YARATDIM TRAMVAY AVZALIKLARI UEKOLOGIK TOZA QUYYOSH BATTAREYALARIDA HARAKATLANADI VA QUSHIMCHA TARZDA SHAMOL GINIRATORLARI VAQOSHIMCHA GILDITAKLI GINIRATIRLARDAN TOK ISHLAB CHIQARADI VA OZGACHA DIZAYNDA BOLGANI UCHUN TURSTLAR OQIMINI KUCHAYTIRADI UNDAN TASHQARI TRAMVAY YOLDAGI TRBONLIKLARGA HAMDA SVETAFORLARGA QARAMAY HARAKATLANADI SABABI U 5 METR BALANLIKDA HAMDA SHAXAR RELIFIGA QARAB BALAND PAST BOLIB OZGARIB BORADI UNDA TASHQARI MAZKUR TRAMVAY IMKONIYATI CHEKLANGANLAR HAMDA ARAVACHASI BOR ONALAR UCHUN HAM HIZMAT KORSATADI TRAMVAYDAGI GREBINLAR SONI HISOBIGA HAFSIZLIK TAMINLANADI TRAMVAY SHAXAR ICHIDA 60KM/S TEZLIK BILAN HARAKATLANADI KELAJAKDA OZBEKISTONDAGI ENG ZOR MUXONDIS BOLMOQCHIMAN UNDAN TASHQARI AGAR HOZIR OZBEKISTONI BIZ ENDI QURULADIGAN UY DEB OLADIGAN BOLSAK USHBU UY QURILISHIDA MEN 1-DONA GISHT QOYSAM MEN OZIMNI SHU YURT FARZANDIMAN DEB HISOBLAYMAN VA BOSHIM OSMONGA YETADI.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-21 10:59:18

Президентимиз ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши биз учун жудаям қувонарли бўлди. Бунинг учун биз Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-21 10:59:18

Президентимиз ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши биз учун жудаям қувонарли бўлди. Бунинг учун биз Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


O‘zLiDeP Яшнобод туман Раиси Саидолим Насретдинов2018-07-20 17:34:54

Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович халқимизга бўлган эътибори, меҳр-мухаббати, хар бир соҳага чуқур эътибор бериш орқали юртимиз равнақи йўлида амалга ошираётган ишлари таҳсинга лойиқ. Ер усти метросининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисмининг қурилиши ва келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширишлиши Тошкент шаҳри аҳолиси учун муносиб совға бўлади.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-07-20 17:29:10

Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ташаббуслари билан ҳар бир худудда улкан ўзгаришлар, ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда халқимиз бундан фақат миннаддор ва доим дуода.


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-07-20 16:46:08

Ўз ҳалқини, давлатини, миллатини бир кунини, хар кунини ҳамда доимий келажагини ўйлаган Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирамонович Мирзиеёвни Доимо Аллохни ўзи қўлласин. Биз Ўзбек халқи учун Аллохни назари тушган Мухтарам Президентимиз доимо соғ-соломат бўлсинлар, Худони ўзи панохида асрасин, умирлари боқий бўлсинлар. Биз Президентимиз олиб бораётган оқилона ва доно сиёсатдан доим миннатдормиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+