Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади (ФОТО)

20.07.2018, 17:09

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади (ФОТО)

Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган. 

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88 та оила ўз уйига эга бўлди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди. 

«Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72 та 7 қаватли уй режалаштирмаганиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади» деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти2018-07-22 18:11:26

Биз Президентимиздан жуда ҳам хурсандмиз, умрлари узоқ бўлсин, амалга ошираётган хайрли ишлари бардавом бўлсин.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-21 10:51:04

Юртимиз янада кўркам бўлиб гуллаб-яшнасин, фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган эхтиёжи таъминланмоқда. Бунинг учун юрт бошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


O‘zLiDeP Яшнобод туман Раиси Саидолим Насретдинов2018-07-20 17:54:35

Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ташаббуслари билан ҳар бир худудда улкан ўзгаришлар, ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда халқимиз бундан фақат миннаддор ва доим дуода. Айниқса, биргина Тошкент шаҳрида халқ талабини қондириш ва фаровонлигини таъминлаш йўлида, бир йилда 638 та кўп қаватли уйларнинг қурилганлиги таҳсинга лойиқ.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-07-20 17:39:48

Prezidentimizga xalq farovonligi yơlida olib borayotgan ishlarida mustahkam soğlik, omad va zafarlar tilayman!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+